Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.2018 й. 43-сон "Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2018 й.

N 43




БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР КЕЛИБ

ТУШИШИНИНГ КЎРСАТКИЧ ПРОГНОЗЛАРИ

БАЖАРИЛГАНИ ҲАМДА ҚЎШИМЧА ДАРОМАДЛАР

АНИҚЛАНГАНИ ВА УНДИРИБ ОЛИНГАНИ УЧУН МОЛИЯ

ВА  СОЛИҚ  ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ,  МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИНИ    РАҒБАТЛАНТИРИШ    ВА    УЛАРГА

НИСБАТАН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармонига асосан ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ва молия органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини моддий рағбатлантириш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 январь