Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 14.09.2018 й. 22-2018-сон "Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2018 й. 2945-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2018 й.

N 2945-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

14.09.2018 й.

N 22-2018


БУЙРУҒИ



Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари

блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи

ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг

нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сон "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3703-сон "Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3704-сон "Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 16 октябрдаги 18-2017-сон буйруғи (рўйхат рақами 2945, 2017 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 45-сон, 1123-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            И. Маджидов






Буйруққа

ИЛОВА



Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари

блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи

ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг

нормативларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"

8.

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги таълим соҳаси;

Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим соҳаси;

Ветеринария таълим соҳаси;

Ирригация ва мелиорация таълим соҳаси

10,3

10,3

9,5

8,0

".

      

2. Изоҳнинг саккизинчи хатбошисидаги "Тошкент ислом университети" деган сўзлар "Ўзбекистон халқаро ислом академияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 817-модда