Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2018 й. 824-сон "Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2018 й.

N 824



МУОМАЛАГА ЧИҚАРИЛАЁТГАН

ҒИЛДИРАКЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ ТЕХНИК

РЕГЛАМЕНТГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги

ПҚ-3514-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 октябрь