Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 16.04.2004 й. 1339-сон билан рўйхатга олинган 10.03.2004 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-П-сон, Молия вазирлигининг 43-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 16 апрелда 1339-сон

билан рўйхатга олинган

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги, Молия вазирлигининг

2004 йил 10 мартдаги

2-П, 43-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.


Олий таълим муассасалари талабаларига

стипендиялар тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги “Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида” 344-сон қарорининг 3-бандини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда Олий таълим муассасаларининг талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


стипендия - Олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича ва пулли - контракт асосда кундузи ўқийдиган, давомати яхши бўлган талабаларига (бундан чет эллик талабалар мустасно), Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, тўланадиган ойлик пул таъминоти (нафақа).

Стипендия чуқур касбий билимларни эгаллаш ва давоматни оширишда талабаларни рағбатлантириш, мутахассисларни тайёрлаш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар барпо этиш мақсадида тўланади;


стипендия комиссияси - Олий таълим муассасаларида талабаларга стипендиялар тайинлаш учун ўқув ишлари бўйича проректор раислигида бир ўқув йилига факультетларнинг деканлари (бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмаган олий таълим муассасаларида - Ўқув-услубий бўлим (бошқарма) бошлиғи), касаба уюшмаси ва ёшлар ташкилотлари, академик гуруҳлар, бухгалтерия вакилларидан ташкил этиладиган ва Олий таълим муассасасининг ректори (унинг вазифаларини бажарувчи шахс) тасдиқлайдиган комиссия;

рейтинг назорати - Олий таълим муассасасида давлат таълим стандартларига кирадиган фанлар бўйича талабаларнинг билим ва маҳоратларининг аттестацион синовлари;


улгураётган

...