Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

АВ 15.01.2010 й. 2068-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ Буйруғи билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

АВ 15.01.2010 й. 2068-сон билан рўйхатга

олинган МАИМҚВ Буйруғи билан

тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




АВ 18.12.2023 й. 3484-сон билан рўйхатга олинган

КҚБВ Буйруғидан олдинги таҳрири



34-банднинг олдинги таҳрири


34. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим. (АВ 06.12.2019 й. 2068-2-сон билан рўйхатга олинган БММВ Буйруғи таҳриридаги банд)




АВ 06.12.2019 й. 2068-2-сон билан рўйхатга олинган

БММВ Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.



37-банднинг олдинги таҳрири


37. Ташкилотларда ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш "Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.



140-банднинг олдинги таҳрири


140. Юк кўтариш крани ҳамда юк кўтариш мосламалари яроқсиз ҳолатга келганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилганда ёки ёзма аризага мувофиқ бошқа эгасига берилаётган пайтда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлмаган кўтариш кранлари ҳамда юк кўтариш мосламаларига инвентарь рақами берилади, бу рақам ташкилот ёки цех юк кўтариш кранлари ва юк кўтариш мосламаларини ҳисобга олиш китобига қайд этилиши лозим. (АВ 18.12.2010 й. 2068-1-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ Буйруғи таҳриридаги банд)



141-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


141. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан юк кўтариш мосламаларини ишга тушириш бўйича рухсат қуйидаги ҳолларда олиниши шарт: (АВ 18.12.2010 й. 2068-1-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



142-банднинг олдинги таҳрири


142. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан рўйхатга олинмаган юк кўтариш кранларини ишга туширишга рухсатни ташкилотда юк кўтариш кранлари устидан назоратни олиб борадиган масъул томонидан берилиши лозим. (АВ 18.12.2010 й. 2068-1-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ Буйруғи таҳриридаги банд)