Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2021 й. 418-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2021 й.

N 418




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ

БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА ҲУДУДЛАРНИ

КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР,

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ

МАСАЛАЛАРИ КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ўн кун муддатда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 18 августдаги 492-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг мудири зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 июль