Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2021 й. 438-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2021 й.

N 438




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ВАЗИРИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ -

IT-ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР

ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА IT-ТЕХНОЛОГИЯЛАР,

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР  ВА  ИННОВАЦИОН

ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўн кун муддатда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 4 июндаги 349-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов