Соғлиқни сақлаш вазирининг 02.07.2021 й. 9-сон "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.07.2021 й. 2667-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.07.2021 й.
N 2667-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
02.07.2021 й.
N 9
БУЙРУҒИ
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини
бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июндаги 366-сон "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 15 сон, 194-модда) билан тасдиқланган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Cоғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев
ИЛОВА
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини
бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банддаги "тиббий-меҳнат экспертизаси" деган сўзлар "тиббий-ижтимоий экспертиза" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 22-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"22. Қуйидаги ҳолларда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига (кейинчалик матнда ТИЭК деб юритилади) юборилади:";
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИЭК раиси томонидан қабул қилинади.".
3. 24-банддаги "ТМЭКга", "ТМЭКда", "ТМЭК" ва "ТМЭКда" деган қисқартмалар тегишлича "ТИЭКга", "ТИЭКда", "ТИЭК" ва "ТИЭКда" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.
4. 37-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 40-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 41-банддаги "уруш қатнашчилари ва ногиронларига" деган сўзлар "уруш қатнашчилари ва урушдан ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 46-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 49-банддаги "паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат" деган сўзлар "паспорт ёки идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган.
1-ИЛОВА
"Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш
тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
"Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш
тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
(Муассаса штампи) |
094х шакл |
Мастлик ҳолати бўйича меҳнатга лаёқатсизлик
МАЪЛУМОТНОМАСИ
20___ йил "___" _____________ |
___________-сон |
Фамилияси, исми |
Ёши |
Жинси |
Иш жойи |
|
(ташкилот номи) |
Ташхис |
Якуний ташхис |
Лаёқатсизлик тури |
|
(касаллик, ишлаб чиқаришдаги, турмушдаги бахтсиз ҳодисалар) |
Тартиб |
|
(амбулатор ёки стационар) |
Шифохонада бўлган даври |
20___ йил "_____" _________________ 20___ йил "_____" _________________ дан 20___ йил "_____" _________________ гача |
|
|
ТИЭКга йўлланган сана |
20___ йил "_____" _________________ |
|
|
Шифокорнинг имзоси |
__________ |
|
|
ТИЭК кўригидан ўтган сана |
20___ йил "_____" _________________ |
|
|
ТИЭК хулосаси |
__________ |
|
|
Вақтинча бошқа ишга ўтказилсин |
20___ йил "_____" _________________ дан |
20___ йил "_____" _________________ гача |
|
|
|
Бош шифокор имзоси |
__________ |
|
|
ТИЭК раисининг имзоси ва ТИЭК муҳри |
__________ |
|
|
Ишдан озод этилган кунлар (шу кунлар билан бирга) |
20___ йил "_____" _________________ дан |
20___ йил "_____" _________________ гача |
|
|
|
Шифокорнинг Ф.И.О. |
_________________________________ |
|
|
Шифокорнинг имзоси |
__________ |
|
|
Ишга тушиш санаси (сўз билан ёзилади) |
_________________________________ |
|
|
Янги маълумотнома берилди |
20___ йил "_____" _________________ да |
___________-сон |
|
|
|
Даволаш-профилактика муассасаси муҳри |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 15 июль