Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 21.10.2021 й. 29-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11.10.2021 й. 28-сон "Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 11.11.2021 й. 2872-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2021 й.

N 2872-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.10.2021 й.

N 29-mh


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.10.2021 й.

N 28

ҚАРОРИ



Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 24 февралдаги 2-мҳ, 80-сон қарори (рўйхат рақами 2872, 2017 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 212-модда) билан тасдиқланган Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

С. Шерматов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Хаджибаев

    





Қарорга

ИЛОВА



Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида" деган сўзлар "Касаба уюшмалари тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 7-банднинг учинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар коллежлари" деган сўзлар "профессионал таълим муассасалари" деган cўзлар билан алмаштирилсин.


3. 17-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 27-бандда:

учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. 53-банддаги "касб-ҳунар коллежларининг" деган сўзлар "профессионал таълим муассасаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 ноябрь