Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 05.01.2022 й. IHL-1874/21-сон "Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.01.2022 й. 2893-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2022 й.

N 2893-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

05.01.2022 й.

N IHL-1874/21


ҚАРОРИ



Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                  А.Т. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг иккинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги, 3-банднинг биринчи хатбошисидаги, 11-банддаги ва 35-банднинг биринчи хатбошисидаги "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" деган сўзлар "илмий ёки таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "илмий ташкилот ва таълим муассасалари" деган сўзлар "илмий ва таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "илмий ташкилот ёки таълим муассасасида" деган сўзлар "илмий ёки таълим ташкилотида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 46-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "илмий ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларининг" деган сўзлар "илмий ҳамда таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 2-илованинг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 9-иловада:


7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


8-банддан "олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси; фан доктори (DSc) илмий даражаси талабгори учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд унга тенглаштирилган бошқа илмий даража дипломининг нусхаси;" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 январь