Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2023 й. 173-сон "Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2023 й.

N 173




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сирдарё вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 28 ноябрдаги ПҚ-431-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Сирдарё вилоятида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сирдарё вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 28 ноябрдаги ПҚ-431-сон қарорининг 6-банди "е" кичик бандига мувофиқ Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги ҳамда жамғарма маблағларидан ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун артезиан қудуқларни қазиш, лотоклар ўтказиш, зовур қазиш ва дренажлар қуриш, трансформатор ўрнатиш, электр энергияси тармоқларини тортиш, ташкил этилган инфратузилмаларни сақлаш, ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш мақсадларида фойдаланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда жамғарма маблағларини бошқариш тартиби;

жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда унинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш, шунингдек, жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби;

жамғармадан ажратилган маблағлардан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисоботини юритиш ва назорат қилиш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Сирдарё вилояти ҳокими А.А. Махмудалиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 май