Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 05.06.2023 й. 3-мҳ-сон "Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2023 й. 3118-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.06.2023 й.

N 3118-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

05.06.2023 й.

N 3-мҳ


БУЙРУҒИ



Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув

кенгаши ҳақидаги намунавий низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3118, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3118/2468-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        Х. Умарова






Буйруққа

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув

кенгаши ҳақидаги намунавий низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Кенгашнинг биринчи йиғилиши туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли таълим муассасасида ташкил этилади.

Бевосита Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бўйсунадиган таълим муассасаларида Кенгашнинг биринчи йиғилиши тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли таълим муассасасида ташкил этилади.".


2. 23 ва 29-бандлардаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 24-банддаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлими" деган сўзлар "туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 июнь