Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 й. 628-сон "Адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш тартиби соддалаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2023 й.

N 628



АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯ

ОЛИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2022 ЙИЛ 5 АВГУСТДАГИ 432-СОН ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ ОРҚАЛИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олиш тартибини соддалаштириш орқали соҳага ёш кадрларни кенг жалб этиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2023 йил 9 августдаги ЎРҚ-862-сон Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2023 йил 9 августдаги ЎРҚ-862-сон Қонунига мувофиқ адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талаби бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 ноябрь