Янги мақолалар

Чет эллик ходиманинг меҳнат қилиши учун тасдиқнома муддати узайтирилмаган, аммо у ҳомиладор: нима қилиш керак

16.10.23
«Ходима – чет эллик мутахассис. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати 15 октябрда тугайди. Меҳнат шартномаси муддати ҳам 15 октябрда тугайди. Ходима ҳомиладор. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати узайтирилмаган. Шуни эътиборга олиб, меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги муносабати билан ходима билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлимизми?» Бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Ишдан бўшатилганда компенсация тўланадиган таътил кунлари қандай ҳисобланади

12.10.23
«Ходима 16.06.2021–15.06.2022 даври учун таътилда эди. Уни таътилдан чақириб олишди. Таътилнинг 11 иш кунидан фойдаланилмаган. 16.06.2022–15.06.2023 даври учун унга 2023 йилнинг 24, 25 август кунлари икки кунлик қисман таътил берилди. Ходима 4.10.2023 йилда ишдан бўшади. Фойдаланилмаган 11 кунни нима қилиш керак ҳамда компенсация тўланадиган кунлар сони қандай ҳисобланади?» Kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС янги МК бўйича ҳисоб-китоб тартибидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланилмаган таътил кунлари сонини қандай ҳисоблашни мисолда кўрсатиб берди.

Масофадан туриб ишлайдиган ходимларни қандай бошқариш керак

10.10.23
«Ковид воқеаларидан кейин уч йил ўтган бўлишига қарамай ходимларимизнинг бир қисми аввалгидек масофадан туриб ишламоқда. Улар офисга қайтиб ишлашни истамай, «ёки шу тарзда ишлайман ёки ишдан бўшайман» дея, масофадан туриб ишлаш имкониятини шарт сифатида қўйишмоқда. Бу компаниянинг ишига таъсир қилмоқда, чунки фақат шахсий ўзаро муносабатларда ҳал қилинадиган саволлар мавжуд». Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА изоҳлади:

Байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишлар учун қандай ҳақ тўланади

10.10.23
«Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра 1 октябрь – ишланмайдиган байрам куни. Бунда қачон дам олиш куни кўчирилмаслиги ҳақида изоҳ бор. Компаниямиз фаолияти аҳолига хизмат кўрсатиш – жадвалга мувофиқ ахлатни олиб чиқиш билан боғлиқ. 2 октябрь ахлатни олиб чиқиш билан боғлиқ ишчилар тоифаси учун иш куни эди. Ишчиларга 2 октябрь куни учун қандай миқдорда ҳақ тўланади?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Меҳнат шартномалари ҳисобини юритиш тартиби

06.10.23
«Меҳнат шартномаларини рақамлаш ва ташкилотда уларни ҳисобга олиш журналини юритиш керакми? Бу борада белгиланган тартиб борми?» Kadrovik.uz аниқлик киритади:

Таътилга чиққан ходим ўрнига ишлаган шахсни бу лавозимга расмийлаштириш ва ҳақ тўлаш

05.10.23
«Ходимнинг таътил вақтида унинг вазифаларини бажариш бошқа ходимга, унинг розилиги билан, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг лавозим маошидан 20% миқдордаги қўшимча тўлов билан юклаш режалаштирилмоқда. Бироқ янги МК қоидалари вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ишлаганда иш учун тўлов қисмида ўзгарди. Меҳнат кодексининг 259-моддасига мувофиқ бир неча касбда (лавозимда) ишлаган ҳолларда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади: бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун – бир неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида. Агар бу ишбай тўловни назарда тутмаса, ҳақиқатда бажарилган ишни қандай ҳисобга олиш ва буйруқни қандай расмийлаштириш керак? Буйруқда бир неча касбда ишлаётган ходимга вақтинча йўқ бўлган ходимнинг лавозим маошидан 20% миқдордаги қўшимча тўлов белгилаш мумкинми?» Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

Иш берувчи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа миқдорини қандай тўғри ҳисоблаши керак

04.10.23
«Ходим тўлов учун ўткир респиратор касаллик ташхиси қўйилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этди. Аммо у онкология касаллиги муносабати билан онкологик диспансерда ҳисобда туришини айтиб, 100% миқдорида тўлов талаб қилмоқда. Ходим ҳақми?» Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

Нима учун ишдан бўшатилган ҳомиладор аёлни ишга тиклаш мумкин

04.10.23
«Ҳомиладор ходима билан асосий ишчининг вақтинча йўқ бўлган вақтига тузилган муддатли меҳнат шартномаси унинг ишга чиқиши муносабати билан Меҳнат кодексининг 158-моддаси 3-қисмига кўра бекор қилинди. Буйруқда «меҳнат шартномаси 7 июлдан бекор қилиниши» кўрсатилган. Бу охирги иш куни – жума. Вақтинча ишда йўқ бўлган ходим 10 июль – душанба куни ишга чиқади. Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда 11 июль санаси – сешанба, аммо шартномани тугатиш санаси 7 июль деб кўрсатилган. Саналардаги фарқ (буйруқ чиқарилган кун ва ишдан бўшатилган кун) ходимни ишга тиклашга сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкинми?» Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

Байрам арафасидаги иш кунини қисқартирмаса бўладими

29.09.23
«Қонунга кўра Меҳнат кодексининг 208-моддасида кўрсатилганлар орасидан байрам арафасида иш куни камида бир соатга қисқартирилиши керак. Аммо иш берувчи хусусий ташкилотда бу масалани раҳбарият ўз хоҳишига кўра ҳал қилишини айтиб, бундай қилмаслигини эълон қилди. Иш берувчи ҳақми?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида қисқартирилган иш куни бўладими

28.09.23
Меҳнат кодексига кўра 1 октябрь – ишланмайдиган байрам куни. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида эса ҳар кунлик иш, смена давомийлиги камида бир соатга қисқартирилади. Бу сафар қисқартирилган иш куни фақат олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун бўлади. Kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА байрам арафасида иш куни қандай қоидалар бўйича қисқартирилишини тушунтирди.