Янги мақолалар

Ходим аризани ўзи ёза олмаса, унинг ўрнига бошқа шахс ёзиши мумкинми

12.12.23
«Ходимнинг қўли сингани учун гипс қўйилган. У ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи, аммо жароҳати туфайли аризани имзолай олмайди. Ходим ЭРИ қўйилган электрон ариза топширишга ҳақлими? Кадрлар бўлими мутахассиси ходимнинг ўрнига унинг ҳузурида ишдан бўшаш аризасини ёзиши мумкинми?» Бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра янги Меҳнат кодексини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА изоҳлади:

Меҳнат таътили давомийлигини ҳисоблашда нималарни билиш зарур

11.12.23
«Меҳнат кодексида барча тоифадаги ходимлар ва масофадан туриб ишлайдиганлар учун қуйидаги таътил турлари белгиланган: 216-модда «Ҳар йилги меҳнат таътили тушунчаси ва турлари»; 217-модда «Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги»; 462-модда «Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили»; 218-модда «Ҳар йилги асосий узайтирилган таътил». Масофадан туриб ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси тузилган ва ушбу ходим учун умумий давомийлиги 28 календарь кун бўлган таътил белгиланган тақдирда, ушбу кунлар сонини қандай қилиб тўғри талқин қилиш керак?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Компанияда кадрлар қўнимсизлигининг юқорилиги учун ким жавобгар

07.12.23
«HR-мутахассис ходимларнинг қўнимсизлиги ва мустаҳкам ушлаб туриш кўрсаткичларига қизиқадими? Уларни таҳлил қиладими? У юқори даражадаги кадрлар қўнимсизлиги учун жавобгарми? Ушбу кўрсаткичлар асосида HR-мутахассиснинг фаолиятига баҳо бериш мумкинми?» Кadrovik.uz ўқувчилари учун HR-маслаҳатчи Иринa ШАКИРОВА жавоб беради:

Штати қисқартирилган ходимнинг ҳуқуқларини бузмасдан янги лавозимни яратиш

05.12.23
«Корхона иш ҳажмининг камайиши муносабати билан штат қисқартирилиши амалга оширилди, шу жумладан мониторинг бўлимидаги «бош юрисконсульт» лавозими қисқартирилди (лавозим талаби: юридик таълим; ходимнинг вазифаси: МИБ билан ишлаш бўйича дебиторлик қарзларини сўндириш). Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга мос бўш иш ўринлари йўқ эди. Ҳозирги вақтда биз мониторинг бўлимидан ёш мутахассисни – «мутахассис» лавозимидан «етакчи мутахассис» лавозимигача кўтармоқчимиз (лавозим талаби: молиявий таълим; ходимнинг вазифалари: дебиторлик қарзлари бўйича мижозлар билан ишлаш). Шу муносабат билан кадрлар таркибини ўзгартиришни, «етакчи мутахассис» лавозимини жорий этишни ва «мутахассис» лавозимини қисқартиришни режалаштирмоқдамиз. Натижада штат сони кўпаймайди. Юристлар мазкур ўзгаришларга қарши – улар, агар корхонада янги иш жойи яратилса, биз уни илгари қисқартирилган ходимга таклиф қилишимиз кераклигини айтишмоқда. Аввалроқ штат қисқариши сабабли ишдан бўшатилган ходимнинг ҳуқуқларини бузмасдан, янги штат бирлигини яратиш ва ходимни лавозимга кўтариш муносабати билан мавжуд лавозимни қисқартириш мумкинми?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Қўшимча таътил кунлари дам олиш кунларига тўғри келди: ходим бунга рози эмас

04.12.23
«Ходимга 2023 йил 1 декабрдан 22 декабргача йигирма бир календарь кундан иборат меҳнат таътили тақдим қилинди, шунингдек унда компанияда беш йилдан ортиқ иш стажи учун қўшимча икки кун бор. Қўшимча таътил кунлари 23 – 24 декабрь, яъни шанба ва якшанба кунларига тўғри келмоқда. Ходим корхонамизда шанба ва якшанба кунлари шундоқ ҳам дам олиш кунлари саналган бундай таътилга рози эмас. Биз 2023 йил 23–24 декабрь кунлари учун қўшимча икки кунни тўғри тақдим этдикми? Бу кунларни, масалан, 25–26 декабрга кўчириш мумкинми? Агар қўшимча таътил кунларини иш кунларига ўтказиш мумкин бўлса, бундай буйруқни қандай расмийлаштириш керак?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Ходим ишдан бўшатилгандан кейин қисқартирилган лавозимни тиклаш мумкинми

04.12.23
«Директор исталмаган ходимдан унинг лавозимини қисқартириш орқали халос бўлиш ниятида. У ходим ишдан бўшатилгандан кейин бу лавозимни штат жадвалига қайта киритиб, унга бошқа одамни ишга қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу қонунийми? Келгусида иш берувчида муаммолар бўлмайдими?» Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА изоҳлади:

Декабрь ойидаги дам олиш ва байрам кунлари

30.11.23
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Таътилдаги ходимни мажбурий малака ошириш курсларига юбориш мумкинми

29.11.23
«Тиббиёт ходимига ҳар йилги меҳнат таътили тақдим қилинди. Таътил вақтида у мажбурий малака ошириш курсларига йўлланма олди. Меҳнат таътили тиббиёт ходимининг мажбурий малака ошириш кунлари сонига узайтириладими ва шу кунлар учун ҳақ тўланадими?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Ўзини номақбул тутаётган ходимни ишдан бўшатиш мумкинми

27.11.23
«Ходим номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш назарда тутилмаган ташкилотга ишга қабул қилинди. Бироз вақт ўтгач у ўзини ноадекват тута бошлади: зиддиятли вазиятларни қўзғайдиган, тажовузкорликни намоён қилдиган бўлди. Тегишинча, у ўзига ёки ҳамкасбларига зарар етказиши, у эҳтимол бутунлай руҳан соғлом бўлмаслиги мумкин деган хавотир пайдо бўлди». Бундай вазиятда иш берувчи нима қилиши керак? Ходимнинг ташхисини қандай аниқлаш ва у билан келгусида ишлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қандай қарор қабул қилиш керак? Бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Вахта ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

24.11.23
«1. Ходимга вахта иш усули белгиланган. Вахтанинг давомийлиги – 15 кун, вахталараро дам олиш – 15 кун. Вахтанинг охирги кунида ходим иш берувчини 14 календарь кун олдин ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантирди. Аризага мувофиқ ишдан бўшатиш санаси вахталараро дам олиш кунига тўғри келади. Ходим бошқа мамлакатга доимий яшаш учун жўнаб кетмоқда ва кейинги иш вахтасига келишни режалаштирмаган. Ходим огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрамоқда. Меҳнат кодекси талабларини бузмаслик учун иш берувчи қандай йўл тутиши керак? 2. Ходим 12.04.2023 йилда вахта иш усули белгиланган ҳолда 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилинди. Вахтанинг давомийлиги – 15 кун, вахталараро дам олиш – 15 кун. 8.07.2023 йилда дастлабки синов муддати тугашидан 3 кун олдин иш берувчи ходимни қониқарсиз синов натижаси туфайли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирди. Ишдан бўшатиш санаси – 11.07.2023 йил синов муддатининг охирги кунига ва вахталараро дам олиш кунига тўғри келади. Иш берувчи ходимни вахталараро дам олиш кунида ишдан бўшатиш орқали меҳнат қонунчилигини бузмайдими?» Kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС вахта усулида ишлайдиганларни ишдан бўшатишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунтирди.