Янги мақолалар

Малакаси етарли бўлмаган ходимнинг лавозимини кўтариш мумкинми

23.11.23
«Олти ой олдин мен директорнинг илтимосига кўра унинг муҳим ҳамкорининг аёлини кадрлар бўлимига ишга олдим. У кўп йиллар давомида ишламаган, охирги лавозимда офис-менежер бўлиб ишлаган. Мен унинг учун энг оддий вазифани белгиладим: кирувчи ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш, ҳужжатларни компьютерда териш, бўлим ходимларига ёрдам бериш. Иш яхши кетаётганидан ҳамма мамнун эди. Ҳозир менда кадрлар бўйича инспектор жойи бўшади ва директор ҳимоясидаги ходиманинг лавозимини кўтаришни таклиф қилмоқда. У бунинг учун тегишли билим ва кўникмаларга эга эмас. Нима қилиш керак? Ходима лавозимини оширишнинг иложи йўқ, директорнинг гапини рад этиш яхши муносабатларни хавф остига қўйишни англатади». Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА изоҳлади:

Меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда “касаллик варақаси” тақдим этилса, унга ҳақ тўланадими

21.11.23
«Ходим 2023 йил 1 октябрдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди ва ишдан бўшатилгандан кейин 2023 йил 1 октябрдан (ишдан бўшатилган кундан бошлаб) касаллик варақасини олиб келди. Корхона касаллик варақасини тўлашга мажбурми ва қанча муддат давомида?» Бундай вазиятда меҳнат шартномасини қандай қилиб тўғри бекор қилиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Компания қайта ташкил этилса, ходимлар таътил олишга ҳақлими

20.11.23
«Давлат унитар корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилди. Ходимларнинг розилиги билан меҳнатга оид муносабатлар қайта ташкил этилгандан кейин ҳам давом этди. Баъзи ходимлар жорий иш йили учун меҳнат таътилларидан фойдаланмаган, шунинг учун бир неча ойдан сўнг улар таътилга чиқиш учун ариза бера бошладилар. Бироқ директор улар АЖда ҳали таътил олиш учун етарли «ишлашмаганини» рўкач қилиб, барчага рад жавобини берди. Давлат унитар корхонасида ишлаш муддати ҳисобга олинмаябти. Бу қонунийми?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Масофадан туриб ишловчи ходимнинг чет элдан келишини хизмат сафари сифатида расмийлаштириш мумкинми

16.11.23
«Корхона масофадан туриб ишлаш учун бошқа мамлакатдан ходимни ишга қабул қилиш ниятида. Биз унинг иш жойига келишини хизмат сафари сифатида расмийлаштиришимиз мумкинми? Кунлик харажатлар қандай ҳисобланади?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Азизахон Тошхўжаева жавоб берди:

Ходимнинг ишончга лойиқлигини қандай текшириш мумкин

16.11.23
Махфий маълумотларни ошкор қилиш, параллель равишда рақобатчиларга ишлаш, компаниянинг моддий ресурсларидан шахсий мақсадларда фойдаланиш, бошқарув қарорларидан бўйин товлаш, техника хавфсизлиги қоидаларини бузиш – бу ишончсиз ходимлари бўлган жамоада иш берувчи дуч келадиган хавфларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Ишга қабул қилиш босқичида номзоднинг ишончли эканлигини қандай текшириш мумкинлигини kadrovik.uz илтимосига кўра HR-маслаҳатчи Иринa Шакирова тушунтирди.

ЯММТда тугатилган фирма ходимини ишдан бўшатиш расмийлаштирилмаган бўлса

15.11.23
«Биз компанияни тугатдик, аммо ЯММТда ходимлардан бирининг ишдан бўшатилишини расмийлаштиришни унутдик. Тугатилган компаниянинг ЭРИ калити йўқ. Нима қилиш мумкин?» Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра ЯММТ ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова изоҳлади:

Бола парваришлаш таътили ва нафақаси: ўтказиб юборилган муддатлар ва чиқарилмаган буйруқлар ҳақида

14.11.23
«МЧЖда ходимани декрет таътилига юбориб, бу таътилни буйруқ билан расмийлаштиришмаган. Кейин унинг тугаш санасини ва ходима ишга чиқиш ёки бола парваришлаш таътили ва бола парваришлаш нафақаси расмийлаштиришга ҳақли бўлган санани ўтказиб юборишган. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан 1,5 ой ўтгач, ходима ишга қайтди. Ишга чиқишдан аввал ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин ушбу 1,5 ойни ходимага қандай расмийлаштириш керак? У ишлаб туриб бола парваришлаш нафақасини олишга ҳақлими ва қайси вақтдан? Барча декрет таътилларини буйруқ билан расмийлаштириш керакми ва нима учун?» Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

Ходимага туғиш таътилидан сўнг фойдаланилмаган меҳнат таътилига ҳақ тўлаш

09.11.23
«Корхона ходимаси 01.03.2022 йилдан ишга қабул қилинди ва 07.07.2023 йилгача ишлади. Ходимага 07.10.2023 йилдан 09.11.2023 йилгача ҳомиладорлик ва туғиш таътили тақдим қилинган. Ходима ҳомиладорлик ва туғруқ таътили тугаши билан меҳнат муносабатларини давом эттирмаслик истагини билдирди ва 2023 йил 9 ноябрда ўз хоҳишига кўра меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисида ариза берди. Иш даврида ходимага меҳнат таътили берилмаган. Ишга қабул қилишда ходимага меҳнат шартномаси билан 28 календарь кунга тўғри келадиган 24 иш кунидан иборат таътил белгиланган. 2023 йил 30 апрелдан бошлаб таътилнинг умумий миқдори қайта кўриб чиқилмаган, у автоматик равишда календарь кунларида ҳисоблана бошланган. Ходимага фойдаланилмаган таътилнинг неча куни учун компенсация тўланиши керак?» Кadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС фойдаланилмаган таътил кунларини қандай ҳисоблашни кўрсатди ва ушбу вазият бўйича бошқа саволларга изоҳ берди.

Набирасининг парвариши учун бувига касаллик варақаси бериладими

06.11.23
«Корхонамиз ходимаси 2023 йилда туғилган набирасини парвариш қилгани бўйича касаллик варақасини тўлаш учун тақдим этди. Бувиси набирасига ғамхўрлик қилгани учун касаллик таътилини олиши мумкинми ва у қандай тўланади?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Шошилинч ишлар тўпланиб қолмаслиги учун нима қилиш керак

03.11.23
«Сиз кун давомида қилинадиган ишларни режалаштириб келасиз, энди ўтириб иш бошлайман деб турганингизда шошилинч топшириқ бериб қолишади, кейин галдагисини.... Баъзан сенинг мажбуриятларингга кирмайдиган ишларни ҳам бўйнингга илиб қўйишади. Асосий ишдан мана шу тахлит чалғитишлари натижасида ўз вақтида бажарилмаган асосий иш учун ҳайфсан ҳам оласан...» Kadrovik.uz HR-маслаҳатчи Ирина Шакировадан вазиятни изоҳлашини сўради: