Ташкилот тузилмасидаги ўзгаришларни ходимларни ишдан бўшатмай туриб, ЯММТда қандай акс эттириш керак

preview

Ташкилотни қайта ташкил этиш, кенгайтириш ва бошқа ташкилий ўзгаришларда унинг бўлинмалари (бўлимлар)нинг номлари ўзгариши мумкин. Шу пайтгача ушбу вазифани ЯММТда ҳал қилиш учун ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини тугатиш ва қайтадан расмийлаштириш керак эди. Ниҳоят ЯММТ дирекцияси тизим функционалидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. Энди ҳеч кимни ишдан бўшатиш керак бўлмайди! Buxgalter.uz вазиятга аниқлик киритди.


Бўлим номини таҳрир қилишга мўлжалланган функция асосий функционалга қўшилди (қаранг: стрелка бўйича иллюстрацияда).

Бўлим номини ўзгартирганингиздан сўнг, унинг ходимлари электрон меҳнат дафтарчаларида автоматик равишда бўлим қайта номланганлиги ҳақида янги ёзув пайдо бўлади.

 

Эътибор беринг!
Эҳтиёт бўлинг! Бўлимни қайта номлаб, ушбу ўзгаришларни сақлаб қўйганингиздан кейин операцияни бекор қилиш мумкин бўлмайди. Ходимлар меҳнат дафтарчаларига автоматик равишда киритилган бўлимнинг қайта номлангани ҳақидаги ёзувлар шундайлигича қолади. Ҳеч нимани ўчириш мумкин бўлмайди. 

 

 

ЯММТ ЯММТ ЯММТ /publish/doc/text175546_tashkilot_tuzilmasidagi_uzgarishlarni_hodimlarni_ishdan_bushatmay_turib_yammtda_qanday_aks_ettirish_kerak1