2023 йил май ойидан бошлаб ҳисоб-китобларда қайси БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади

preview

2023 йил 1 майдан бошлаб МҲЭКМ миқдори 980 000 сўмни, БҲМ - 330 000 сўмни ташкил этади . Қандай кўрсаткични ва қандай ҳисоб-китобларда асос учун олиш керак?

Қулай бўлиши учун биз БҲМ ёки МҲЭКМни қўллашга доир энг кўп тарқалган вазиятларни жадвалга тўпладик:

 

Кўрсаткич

БҲМ ёки МҲЭКМ асосида ҳисоблаб чиқариладиган тўлов миқдори

Асос

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлган моддий ёрдам суммаси:

 

 

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга

Бир йил учун 4,22 МҲЭКМгача –

= 4 135 600 сўм

СК 378-м. 1-қ. 1-б. 2-х.

  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда;
  • бола туғилиши;
  • ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида;

Йил учун 4,22 МҲЭКМгача (кўрсатилган ёрдам турлари бўйича суммада)

= 4 135 600 сўм

СК 378-м. 1-қ. 1-б. 3-х.

  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

Етказилган зарарлар доирасида

 СК 369-м. 2-қ. 3-б.

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлган юридик шахсдан солиқ даври мобайнида олинган совғалар қиймати:

 

 

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;;
  • ишламаётган пенсионерлар, собиқ ходимлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам

Бир йил учун 2,11 МҲЭКМгача –

= 2 067 800 сўм

СК 378-м. 1-қ. 10-б.

Айрим тоифадаги солиқ тўловчиларнинг (унвонлар ва мукофотларга сазовор бўлганлар, ёлғиз оналар ва ҳоказо) даромадларини ЖШДСдан қисман озод этиш суммаси - тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда

Бир ойда 1,41 МҲЭКМ –

= 1 381 800 сўм

СК 380-м.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар даромадлари. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Ойига 3 МҲЭКМ

= 2 940 000 сўм

СК 380-м. 1-қ. 3-б.

Имтиёз миқдори 2022 йил 1 мартдан оширилган. 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарор 2-б.

Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ЯТС бўйича биринчи разряд

Бир ойда 1 МҲЭКМ –

= 980 000 сўм

Тариф сеткаси 16.09.2019 йилдаги 775-сон ВМҚ билан тасдиқланган, биринчи разряд 1 МҲЭКМга тенг

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар суммаси:

 

СК 369-м. 2-қ. 10-б.

 

 

 

  • жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар миқдорида.

Вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин МҲЭКМнинг 1,76 бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади

Ҳар ойда 1,76 МҲЭКМдан кам эмас

 = 1 724 800 сўм

  • ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида

МҲЭКМдан қатъи назар

  • махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун

Ойига МҲЭКМнинг 70,3%и = 688 940 сўм

  • жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар учун

Ҳар ойда МҲЭКМнинг 17,6%и

= 172 480 сўм

Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ:

 

СК 408-м.

1) якка тартибдаги тадбиркорлар учун

Ойига камида 1 БҲМ

= 330 000 сўм

2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар (ЯТТ ходимлари) учун

Ойига камида 0,5 БҲМ

= 165 000 сўм

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари учун:

 

  • ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси

Ойига камида 1 БҲМ

= 330 000 сўм

  • оиланинг бошқа аъзолари (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно)

Ойига камида 0,5 БҲМ

= 165 000 сўм

4) ўзини ўзи банд қилган Ўзбекистон фуқаролари, ёллаш асосида чет элда ишлаётганлар, шунингдек Ўзбекистон ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган  савдо уйларида, ваколатхоналарда, ташкилотларда ишлаётган фуқаролар, шунингдек ишламайдиган эри (хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар учун

Йилига камида 1 БҲМ (меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий асосда)

= 330 000 сўм

5) "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари учун

Йилига камида 1 БҲМ

= 330 000 сўм

6) “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари учун улар ишлаган даврда - улар 25 ёшга тўлгунига қадар мажбурий тартибда

Йилига камида 1 БҲМ

= 330 000 сўм

7) деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони 4 сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар учун.

Деҳқон хўжалиги раҳбари ижтимоий солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқалар эса -ихтиёрий асосда тўлайди

Йилига камида 1 БҲМ

= 330 000 сўм

8) ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилади. Имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида тақдим этилади

9) ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган юқорида кўрсатилган қолган шахслар (1-б.-7-б.), шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори белгиланган БҲМнинг 50%ини ташкил этади. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Ойига БҲМнинг 50%и

= 165 000 сўм

Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа

МҲЭКМнинг 70,3%и

= 688 940 сўм

16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармоннинг 1-б. 2-х.

Жами даромад таркибига киритилмайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.)

Бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш учун нобюджет соҳада ишлайдиган  оналарга бериладиган нафақалар

МҲЭКМнинг 60%и

= 588 000 сўм

6.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармоннинг 3-б. 4-х.

Дафн этишга нафақа

4 ПҲБМ

= 1 388 000 сўм

25.02.2022 йилдаги 89-сон ВМҚга 1-илова 10-б.

ЖШДС солинмайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.)

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари суммаси

Жамоа келишувида (шартномасида), меҳнат шартномасида белгиланган миқдорларда, бироқ ҳар бир километр учун БҲМнинг 0,1%идан кам бўлмаган миқдорда

= 33 000 сўм

Низомнинг 4-боби, 02.08.2022 йилдаги 424-сон ВМҚга илова

Жами даромад таркибига киритилмайдиган, хизмат сафарида бўлган вақт учун суткалик харажатлар суммаси:

 

 

  • овқатланиш (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим этилганда

Сутка учун 0,25 БҲМ

= 82 500 сўм

  • бошқа харажатлари

Сутка учун 0,1 БҲМ

= 33 000 сўм

Солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган турар жой ижараси харажатлари суммаси (агар тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса)

Сутка учун 1,5 БҲМ

= 495 000 сўм

Тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган турар жой ижараси харажатлари суммаси

Сутка учун БҲМнинг 20%и 

= 66 000 сўм

 

Солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган дала устамаси суммаси

Ҳисоблаб ёзиладиган санада МҲЭКМга нисбатан коэффициентларда, бироқ МҲЭКМнинг 1,06 бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда

= 1 038 800 сўм

02.07.2012 йилдаги 190-сон ВМҚга илова 4-б.

Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ тўловларнинг энг юқори суммаси

Ойига 1,41 МҲЭКМ (ҳисоблаб ёзиладиган санада)

= 1 381 800 сўм

СК 373-м. 1-б.

Давлат божлари

БҲМга каррали (тўлаш санасида)

= 330 000 сўм

Давлат божлари ставкалари, 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонунга илова

МЖТК ва бошқа НҲҲларга мувофиқ жарималар

БҲМга каррали (маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги. Давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги, жиноят содир этилганда эса - у содир этилган вақтдаги) – 330 000 сўм

МЖТК 25-м. 2-қ., бошқа тегишли НҲҲ, ОС Пленумининг 03.02.2006 йилдаги 1-сон қарори 16-б.