Пригодится каждому кадровику в феврале:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги аттестация натижаларига кўра қайси педагоглар иш ҳақининг аҳамиятли даражада ошишига умид қилиши мумкинлигини аниқлади. 2025 йилнинг август ойидан декабрь ойига қадар ўтказилган малакани баҳолаш натижаларига кўра, 4 038 нафар ўқитувчи реестрга киритилди. Ўқитувчилардан кимларга устама тўланиши ва уни қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил kadrovik.uz материалида ўқинг.
Қайси ўқитувчиларга иш ҳақига 70 % устама ҳақ тўланади?
Тўловлар аттестация жараёнида камида 86 балл тўплаган ва олий ёки биринчи малака тоифасини тасдиқлаган ўқитувчиларга тўланади. Иш ҳақига устама ҳақ миқдори 70 %ни ташкил этади – бундай ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораси 17.09.2021 йилдаги 572-сон ВМҚда назарда тутилган. Расмий маълумотларга кўра, 4 038 нафар педагог устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлди. Устама ҳақ тўланадиган ўқитувчиларнинг тўлиқ рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг telegram-каналида эълон қилинди.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Иш ҳақига устама ҳақни қандай расмийлаштириш керак
Агар устама ҳақ олиш ҳуқуқи жорий ойда пайдо бўлган бўлса, ҳисоблаш кейинги ойдан бошланади. Устама ҳақ тўлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Унда қуйидагилар кўрсатилиши керак: ходимнинг Ф. И. Ш., унинг лавозими ва бўлинмаси; устама ҳақ белгилаш учун асос; тўлов миқдори ва тартиби. Буйруқни раҳбар имзолайди.
Тавсия
Касбий маҳорат, мураббийлик учун устамалар тўлашни қандай расмийлаштириш ва улар мукофотдан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида батафсил Kadrovik PRO экспертлари тавсиясида ўқинг.
Ўқишни тавсия қиламиз