Мy.mehnat.uz сайтидаги ходимнинг шахсий карточкасида телефон рақами нега керак

preview

Ягона миллий меҳнат тизими дирекцияси янги хизмат ишга туширилгани ҳақида хабар берди. Энди тузилган ёки бекор қилинган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишда ходим СМС-хабар олиши мумкин.

Иш берувчилардан my.mehnat.uz сайтида ходимларнинг шахсий маълумотларига ходимларнинг рақамларини киритиш ва текшириш сўралмоқда.

 

Янги мақолалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Хизмат Президентнинг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ жорий қилинди

Тизим ходимни меҳнат шартномасини тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида хабардор қилиши учун унинг ЯММТдаги шахсий карточкасида мобил телефон рақами кўрсатилган бўлиши керак. Агар рақам ходимнинг шахсий карточкасига киритилмаган бўлса, СМС-хабар юборилмайди.

Иш берувчи ходимнинг мобил телефон рақамини ходимнинг шахсий маълумотларида – «Резюме/Объективка» иловасида киритиши мумкин.

Ходим телефон рақамини ўзи ҳам киритиши ёки янгилаши мумкин. Бунинг учун у қуйидагиларни амалга ошириши керак:

1. ЯММТ сайтига кириши;

2. «Жисмоний шахс кабинети» опциясини танлаши ва OneID тизими орқали тизимга киришни амалга ошириши;

 

3. «CV/Объективка» иловасига ўтиши ва «Телефон» катакчасини таҳрирлаши.

 

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади