Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
ЯММТ ҳақида кўп сўраладиган саволларга 5 та жавоб
Ҳатто энг тажрибали кадрлар бўйича ходимлар ҳам баъзида my.mehnat.uz сайтида ходимларнинг у ёки бу тартиб-таомилларини акс эттиришда қийинчиликка дуч келишади. Ана шунда ЯММТ дирекцияси мутахассислари ёрдамга келишади.
Kadrovik.uz илтимосига кўра тизимда ишлаш бўйича кўп учрайдиган саволларга ЯММТ ИДАК бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова жавоб берди:
1. ЯММТда муддатли меҳнат шартномаси бўйича вақтинчалик ходимларни рўйхатдан ўтказиш керакми?
– «Ташкилотда доимий штатдаги ходимлар фақат бир қисмни ташкил қилади, қолганлари вақтинчалик ходимлар, биз уларни ишнинг мавжудлиги ва ҳажмига қараб турли муддатларга ёллаймиз. Бу ходимилар кўпинча бизда ишлаш даврида «уларни ЯММТга киритишни» талаб қилишади. Агар шартномани қанча муддатга тузишимиз ҳар доим ҳам аввалдан аниқ бўлмаса, бундай муддатли меҳнат шартномалари билан қандай йўл тутиш керак?».
– Ҳа, тизимда ҳам муддатли, ҳам муддатсиз меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишингиз керак.
Ягона миллий меҳнат тизимида иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари электрон шаклда рўйхатдан ўтказилади. Шу жумладан – меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уларни бекор қилиш.
Тизимда ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон меҳнат дафтарчаси юритилганлиги сабабли, унда меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ташкилотнинг барча ходимларини расмийлаштириш керак.
2. Агар ходимни унинг бўлимини кўрсатмасдан рўйхатдан ўтказишган бўлса, уни қандай тузатиш керак?
– «Аввал ишлаган кадрлар бўйича ходим ходимларнинг бир қисми билан шартномаларни улар ишлайдиган бўлинмаларни (бўлимлар) кўрсатмаган ҳолда ЯММТда рўйхатдан ўтказган. Энди уларни тизимда қандайдир тарзда тегишли бўлимларга кўчириш мумкинми? Тизимдаги бўлимлар ушбу ходимлар расмийлаштирилишидан олдин ҳам мавжуд эди».
– Ходимни бошқа лавозимга ёки бошқа бўлимга ўтказишда меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришларни ЯММТ тизимида «Қўшимча келишув» функциясидан фойдаланган ҳолда акс эттириш керак.
Бу ҳолда ходимлар бўлимни кўрсатмасдан расмийлаштирилган. Тегишинча, ҳаммасини тўғри тартибда расмийлаштириш учун ходимнинг маълумотларини ўчириб ташланг ва уни тегишли бўлимда қайта рўйхатдан ўтказинг.
Сизни қуйидаги тушунтириш ҳам қизиқтириши мумкин:
3. Ходимнинг лавозимини қандай ўзгартириш керак?
– «Биз ходимни битта лавозимга расмийлаштирдик, бир ой ишлагандан кейин у бошқа лавозимни эгаллади. Буни тизимда қандай акс эттириш керак? Янгисини яратиш ва эскисини ўчириш лозимми?».
– Агар битта бўлим ичидаги ходим бошқа лавозимга ўтказилган бўлса, ўзгаришларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:
1. Асосий саҳифада ходим ўтказиладиган бўш иш жойи бўлиши керак. Агар бўш иш жойи бўлмаса, уни яратинг.
2. Бўш иш жойи яратилгандан сўнг (ёки у аллақачон бўлган бўлса), ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасини очинг.
3. «Қўшимча келишув» – «Бошқа лавозимга ўтказиш»ни танланг ва қўшимча келишувнинг барча керакли майдонларини тўлдиринг.
Қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, ходим бошқа лавозимда акс эттирилади, унинг олдинги лавозими бўш бўлади. Зарурат бўлганда бўш лавозимга бошқа ходимнинг меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Агар ушбу иш жойи ташкилотнинг штат жадвалига мувофиқ қисқартирилган бўлса, уни ўчириб ташлаш мумкин.
4. ЭРИ калитини қаерда сақлаш керак?
– «ЯММТга кириш билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун кадрлар бўйича ходим ЭРИ калитини қаерда ва қандай қилиб тўғри сақлаши керак?».
– ЭРИ калитини компьютерда сақлаш учун «Ушбу компьютер» ёки «Менинг компьютерим»ни танланг.
Кейинги қадам – С дискни танланг. Унда DSKEYS деб номланган папкани яратинг, керакли ЭРИ калитини ушбу папкада сақланг.
ЭРИ калити флешкада ҳам сақланиши мумкин.
Агар сизда Java Token калити бўлса
ЯММТ ИДПАКдаги ташкилотнинг шахсий кабинетига кириш учун Java Token
типидаги калитдан ҳам фойдаланиш мумкин. Ушбу турдаги калит флешкада сақланади.
Ушбу турдаги калит ёрдамида тизимга киришдан олдин, мавжуд E-IMZO модулини ўчириб ташланг ва уни қайта юклаб олинг. Модулни юклаш чоғида расмда кўрсатилган бўлимни танланг.
5. ЯММТда қариндошлар ҳақидаги маълумотларни албатта тўлдириш керакми
– Ходимнинг хоҳишига кўра иш берувчи қариндошлар ҳақидаги маълумотларни тўлдириши мумкин. Бу ходимнинг тўғри ва малакали шаклланган маълумотлар базаси (объективка) учун зарур бўлиши мумкин.
Маълумотлар базасига ходимнинг қариндошлари ҳақидаги маълумотларни киритишнинг афзалликлари:
1. Келгусида ходимнинг шаклланган маълумотлар базасидан (ишбилармонлик тарихи ва шахсий маълумотлари) бошқа ишга жойлашишда фойдаланиш мумкин.
2. Ходимларнинг маълумотлар базаси давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизмати учун энг истиқболли кадрларни мустақил танлов асосида танлашда талабгир бўлади.