Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси: меҳнат шартномаси

preview

Муддатли меҳнат шартномасини ким билан тузиш мумкин, меҳнат шартномаси муддатлари қандай ўзгарди, унга қандай шартлар киритилиши шартлиги ва у қандай реквизитларга эга бўлиши кераклигини  kadrovik.uz илтимосига кўра юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ изоҳлаб берди:

 

– Ҳозирги вақтда меҳнат шартномасини тузишда иш берувчи Меҳнат кодексининг 73 ва 74-моддаларига, шунингдек меҳнат шартномасини тузиш бўйича 11.03.1997 й. 133-сонли ВМҚ тавсияларига амал қилади. Иш берувчи меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказа туриб ЯММТ ИДАКда Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳаракат қилади.

Янги  таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини тузиш тартиби  имкон қадар батафсил берилган.

 

Меҳнат шартномаси шартлари

Биринчидан, меҳнат шартномасининг қайси шартлари мажбурий, қайсилари эса қўшимча бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Қуйидагилар  меҳнат шартномасига киритилиши шарт (10.28.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 104-м.):

2022 г.):

  •  иш жойи – иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс) ва ходим ишлаши керак бўлган ҳудуд;
  • меҳнат вазифаси – маълум бир касб, мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича ишлаш, шунингдек ходимга топшириладиган аниқ иш тури;
  • ишни бошлаш санаси – ходим ишга киришиши керак бўлган календарь сана;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, шу жумладан – тариф ставкаси ёки иш ҳақи миқдори, шунингдек қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар;
  • меҳнат шартномаси муддати, агар ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган бўлса ва бундай шартномани тузиш учун асослар;
  • иш вақти ва дам олиш вақти режими, агар у ташкилотда кўзда тутилган умумий режимдан фарқ қилса;
  • нормал шароитлардан фарқ қиладиган шароитлардаги иш учун кафолатлар ва компенсациялар, агар ходим ушбу ишга иш жойидаги меҳнат шароитларининг хусусиятларини кўрсатган ҳолда қабул қилинаётган бўлса;
  • ишнинг ўзга хос хусусиятидан келиб чиқадиган шартлар (кўчма, сайёр, йўлдаги, ишнинг бошқа хусусияти);
  • меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа шартлар.
    Масалан, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 446-моддасига мувофиқ касаначилар билан тузилган меҳнат шартномасида, санаб ўтилганлардан ташқари, уй ишларига хос бўлган қуйидаги специфик шартларни ҳам киритиш шарт:

 – асбоб-ускуналар, инвентарларни тақдим қилиш тартиби;

– тайёр маҳсулотни қабул қилиб олиш ва топшириш тартиби;

– иш берувчининг буюртмаси бажарилиши муносабати билан фойдаланилган энергия, сув, алоқа учун касаначининг харажатларини қоплаш (компенсация тўлаш) тартиби ва бошқалар.

Эътибор беринг
Агар юқорида келтирилган шартлардан бири меҳнат шартномасига киритилмаган бўлса, бу унинг бекор қилиниши ёки тузилмаган деб тан олиниши учун сабаб бўлмайди. Бундай ҳолда меҳнат шартномаси меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштириш орқали етишмаётган шартлар билан тўлдирилиши керак.

Қуйидагилар билан асосланган меҳнат шартномаси шартлари қўшимча бўлиши мумкин:

  • ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ёки ходимнинг меҳнат вазифаси. Масалан, давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор қилмаслик шарти;
  • ходимга ва унинг оила аъзоларига тақдим қилинадиган кафолатлар. Масалан, ходимни қўшимча суғурта қилиш шартлари ва турлари, ходим ва унинг оила аъзолари учун ижтимоий-маиший шароитлар.

Шунингдек, қуйидаги шартларни қўшимча равишда келишиш мумкин:

  • касблар ва лавозимларни бирга олиб бориш тўғрисида;
  • ишга қабул қилишда  дастлабки синов  ҳақида;
  • агар ўқитиш иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилган бўлса, ходимнинг шартномада белгиланган муддат давомида ўқишдан сўнг ишлаб бериш мажбурияти тўғрисида.

Бундан ташқари, зарурат бўлганда қуйидагиларни аниқлаштириш мумкин:

  • жойлашган манзили кўрсатилган таркибий бўлинма. Масалан, ходим айнан қайси ишлаб чиқариш цехида меҳнат қилади – қандолат маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ва бошқалар.
  • иш жойи. Масалан, ҳайдовчига маълум бир транспорт воситаси бириктирилган тақдирда, меҳнат шартномасида унинг маркаси ва давлат рақами кўрсатилади;
  • ходимнинг меҳнат шартларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

Меҳнат шартномасининг шакли

Меҳнат шартномаси, ҳозирги вақтдаги каби, бир хил кучга эга бўлган камида 2 нусхада ёзма равишда тузилади. Ҳар бир нусха иккала тараф томонидан имзоланади (10.28.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 106-м.).

Бунда ходим ўзига тегишли нусхани олганлигини  иш берувчининг нусхасида алоҳида имзо билан тасдиқлайди.

 

Меҳнат шартномаси реквизитлари

Янги Меҳнат кодексининг 107-моддасида меҳнат шартномасида  тарафларнинг қандай реквизитлари бўлиши кераклиги белгиланган:

1) Ходимнинг реквизитлари:

  • Ф.И.О.;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
  • яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
  • СТИР, ЖШШИР (мавжуд бўлганда), шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.

2) Иш берувчининг реквизитлари:

  • иш берувчининг номи. Бунда агар иш берувчи:

– ташкилот бўлган тақдирда, – ташкилот номи кўрсатилади;

– ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси (филиал, ваколатхона), – ушбу бўлинманинг номи;

– жисмоний шахс, – унинг Ф.И.О. ва паспорт маълумотлари (ID карта маълумотлари);

– якка тартибдаги тадбиркор, – унинг Ф.И.О., паспорт маълумотлари (ID карта маълумотлари), давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;

  • иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар ва агар ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси иш берувчи бўлса, вакилга тегишли ваколатлар берилганлигининг асоси;

  • иш берувчи жойлашган жой (почта манзили) – ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси, иш берувчи – жисмоний шахснинг яшаш жойи ёки турган жойи манзили;
  •  СТИР  (якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар – иш берувчилар бундан мустасно);
  • иш берувчилар - ташкилотлар ёки уларнинг алоҳида бўлинмалари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар учун банк реквизитлари –;
  • иш берувчи билан боғланишга доир маълумотлар (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).

      Агар реквизитлардан бирортаси киритилмаган бўлса, улар меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш орқали белгиланади.

Эътибор беринг
Реквизитлар ўзгарган тақдирда, меҳнат шартномасининг тарафи улар ўзгартирилган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида бу ҳақда бошқа тарафни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

 

Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш

ЯММТ ИДАКда меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш (тузиш, бекор қилиш, шунингдек ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) шарти мустаҳкамлаб қўйилган (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 109-м.).

 

Муддатли меҳнат шартномаси

Ҳозирда муддатли меҳнат шартномасини тузиш Меҳнат кодексининг 76-моддаси билан тартибга солинади. Унда муддатли меҳнат шартномаларини тузишга йўл қўйиладиган фақат 3 та ҳолат назарда тутилган.

     Кодекснинг янги таҳририда ушбу рўйхат кенгайтирилган (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 113-м.). Бундан ташқари, айнан муддатли меҳнат шартномалари тузилиши керак бўлган ҳолатлар белгиланган (28.10.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 112-м.):

Муддатли меҳнат шартномаси қачон ТУЗИЛАДИ

 

Томонларнинг келишуви бўйича муддатли меҳнат шартномасини тузишга қачон ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИ

 

Иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақтига  

Микрофирмалар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар бўлган иш берувчиларга ишга кираётган шахслар билан

Вақтинчалик (2 ойгача) ишларни бажариш вақтига

Жисмоний шахслар бўлган иш берувчиларга шахсий хизмат кўрсатиш ва уй хўжалигини юритиш бўйича ёрдам бериш мақсадида ишга кираётган шахслар (уй ишчилари) билан

Табиий шароитлар туфайли иш фақат муайян давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлганда мавсумий ишларни бажариш учун

Чўлдаги, баланд тоғли, аҳолиси кам бўлган туманларда жойлашган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан, агар бу иш жойига кўчиб ўтиш билан боғлиқ бўлса. Бундай туманларнинг рўйхати ҳукумат томонидан белгиланади

Иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишларни (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишлари ва бошқа ишлар) бажариш учун

Ҳалокатлар, авариялар, бахтсиз ҳодисалар, эпидемиялар, эпизоотияларнинг олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, шунингдек ушбу ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун

Ишлаб чиқаришни ёки ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик (бир йилгача) кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун

  • Маданий-томоша ташкилотлари, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодий ходимлари билан;
  • профессионал спортчилар билан;
  • асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) иштирок этувчи шахслар билан. Бундай ишлар, касблар, лавозимлар рўйхатини ҳукумат тасдиқлайди

Таъсис ҳужжатларига биноан олдиндан белгиланган муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётганда

 

Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотларнинг раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари, шунингдек улар алоҳида бўлинмаларнинг раҳбарлари билан.

 

Лекин истиснолар мавжуд. Масалан, АЖ директори билан 3 йилга муддатли шартнома тузишга йўл қўйилмайди, балки  буйруқ берилади – уни узайтириш ёки бекор қилиш имконияти тўғрисида йиллик қарор қабул қилиш билан .

Ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган, олдиндан белгиланган ишларни бажариш учун қабул қилинадиган шахслар билан

Кундузги ўқитиш шакли бўйича таълим олаётган шахслар билан

Ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун

Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар билан

Меҳнат органлари томонидан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан

 

Бошқа ҳолларда Меҳнат кодекси ёки бошқа қонунга мувофиқ.

Эътибор беринг! Ушбу ҳолатлар қонуности ҳужжатлари билан эмас, балки қонун билан назарда тутилиши керак (яъни–ҳукумат қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқлари ва қарорлари ҳамда бошқалар билан эмас) 

Муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан

 

Мамлакатга унинг ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан

 

Бошқа ҳолларда МК ёки бошқа қонунга мувофиқ. Масалан, МК 147-м. муддатли меҳнат шартномаси билан хизмат сафарига юбориш

МКнинг 147-м. мувофиқ  ходимни бошқа иш берувчининг олдига   1 йилдан ошмайдиган муддатга юборишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бунинг учун ходим хизмат сафарига юборилаётган иш берувчи билан алоҳида муддатли меҳнат шартномаси тузилади.

 

 

Меҳнат шартномаси муддати

Муддатли меҳнат шартномасининг максимал муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди (10.28.2022 й. 798-сонли ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 110-м.).

Меҳнат шартномалари тузилиши мумкин бўлган муддатлар рўйхатидан «муайян ишни бажариш вақтига» позицияси чиқариб ташланди. Бироқ, бундай шарт билан меҳнат шартномасини тузиш имкониятининг ўзи бекор қилинмади. Бу янги Меҳнат кодексининг 114-моддасидан келиб чиқади, унда меҳнат шартномаси муддатини аниқлаш усуллари кўрсатилган. Шундай қилиб, меҳнат шартномасининг муддати қуйидагича аниқланиши мумкин:

  • меҳнат шартномаси муддатининг умумий давомийлигини кунлар, ойлар, йилларда кўрсатиш билан. Масалан: ушбу шартноманинг амал қилиш муддати 1 (бир) йил, 3 (уч) ой, 30 (ўттиз) кун;
  • меҳнат шартномаси бўйича иш бошланишининг календарь санаси ва меҳнат шартномаси муддати тугаган календарь санасини кўрсатиш билан. Масалан: 

- ушбу шартноманинг амал қилиш муддати 2022  йил 1 ноябрдан 2023  йил 1 мартгача;

- ушбу шартноманинг амал қилиш муддати: бошланиши -  2022 йил 1 ноябрь, тугаши -  2023 йил 1 март;

  • тугаши билан меҳнат шартномаси муддати тугайдиган ҳодисани белгилаш (объектни ишга тушириш, вақтинча ишда йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ишлаб туриш  учун бошқа ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилганда ушбу ходимнинг ишга чиқиши ва ҳоказо). Масалан: ушбу шартноманинг амал қилиш муддати: бошланиши – 2022  йил 1 ноябрь, тугаши - ушбу шартномада кўрсатилган лавозимни эгаллаб турган Е. A. Очилованинг бола парвариши таътилидан ишга чиқиш санаси. 
Эътибор беринг
Шартнома муддати тугагандан сўнг, агар муддатли меҳнат шартномасини тузишни назарда тутувчи ёки имкон берадиган асослар мавжуд бўлса, томонлар унинг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли.  Аммо  бунда, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундай шартноманинг жами муддати 5 йилдан ошмаслиги керак.

Агар муддатли меҳнат шартномасининг умумий муддати муддати узайтирилгунга қадар ва ундан кейин 5 йилдан ошса, меҳнат шартномаси номаълум муддатга тузилган деб эътироф этилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Эътибор беринг
Кейинги нашрда иш вақти ва дам олиш вақтини тартибга солишдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берамиз.

"Норма" эксперти Ленара Ҳикматова тайёрлади

Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодекси бўйича вазиятлар: Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси билан боғлиқ жавоблар ва ечимлар ўзбекистоннинг янги меҳнат кодекси ҳолатлари, янги меҳнат кодекси ҳолатлари, ўзбекистон республикасининг янги меҳнат кодекси ҳолатларига жавоблар, янгиланган меҳнат қонунчилиги ҳолатлари. Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодекси бўйича ҳолатлар. Ўзбекистон Республикасининг Янги Меҳнат кодексида назарда тутилган муҳим ҳолатлар ва қоидаларни кўриб чиқиш. Ишчиларнинг ҳуқуқлари, иш берувчиларнинг мажбуриятлари ва мамлакатнинг янгиланган меҳнат қонунчилигининг бошқа асосий жиҳатлари ҳақида тушунтиришларни ўз ичига олади. /uz/publish/doc/text185491_yangi_tahrirdagi_mehnat_kodeksi_mehnat_shartnomasi