Пенсияларни тайинлашнинг айрим шартлари ўзгарди

preview

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга муҳим ўзгартиришлар киритилди. Бу 09.02.2022 йилдаги ЎРҚ-752-сон Қонунда назарда тутилган.

 

Хусусан:

  • Ногиронлик пенсиялари, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан ташқари, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади ;
  • Энди боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш чоғида 18 ёшга тўлмаган ёки 18 ёшдан катта болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар, агар улар 18 ёшга (илгари – 16 ёшга) тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса, оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари деб ҳисобланади ;
  • Таълим ташкилотларининг ўқувчилари билан бир қаторда талабалари ҳам ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга ;
  • Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил (илгари – 3 йил) иш стажига қўшиб ҳисобланади ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади .

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /publish/doc/text179005_pensiyalarni_tayinlashning_ayrim_shartlari_uzgardi