Моддий жавобгар ходим ТМҚни ўзлаштирган бўлса

preview

Корхона кассасида иш ҳақи бериш пайтида директорнинг фармойишига асосан тафтиш ўтказилиб, ходимларга берилмаган, бироқ қайднома бўйича олинган деб кўрсатилган пул маблағларининг қолдиқлари аниқланди. Пул маблағларини ўзлаштиришда айбдор кассирни ишдан бўшатиш мумкинми? Мумкин бўлса, қандай асосга кўра? Буни қандай расмийлаштириш лозим?  

 

– Ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган кассир ходим билан меҳнат шартномасини қуйидагиларга асосан бекор қилиш қонуний ҳисобланади:

1) меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун МК 100-м. 2-қ. 4-б. бўйича – корхонанинг Ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ) моддий жавобгар шахснинг товар-моддий қимматликларни ўзлаштириши ишдан бўшатишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхатига киритилган бўлса.

Агар корхонада ИМТҚ бўлмаса ёки уларни қонунда белгиланган тасдиқлаш тартиби бузилган бўлса, ёхуд ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш деб ҳисобланиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар рўйхати ИМТҚда аниқ санаб ўтилмаган бўлса, – МК 100-м. 2-қ. 4-б. бўйича ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинишига йўл қўйилмайди . Бу ҳолда аниқланган қонунбузарлик ҳолати бўйича иш берувчи интизомий жазо чораларини қўллаш тартибида кассирга ҳайфсан эълон қилиши ёки жарима ундириши мумкин;

2) меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлик учун МК 100-м. 2-қ. 3-б. бўйича – ходим сўнгги йил давомида интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган бўлса .

Ходимни юқорида кўрсатилган асосларга кўра ишдан бўшатаётган бўлсангиз, МК 100-м. 3-қ., 101-м., 102-м. 5-қ., 110, 151, 182-м.м. талабларига риоя этинг.

Пул маблағларининг ортиқчаси мавжудлиги ҳолатини тафтиш далолатномасида қайд этинг. Тафтишни директор буйруғи билан тайинланган, камида 3 кишидан иборат комиссия ўтказиши керак.

Кассир ходимдан ёзма шаклдаги тушунтириш хатини талаб қилиб олинг. Ходим тушунтириш хати ёзишдан бош тортган ёки бўйин товлаган тақдирда бу ҳақда далолатнома тузинг .

 

 

Ходимнинг жавобгарлиги Ходимнинг жавобгарлиги Ходимнинг жавобгарлиги /publish/doc/text178313_moddiy_javobgar_hodim_tmqni_uzlashtirgan_bulsa