Ходим байналмилал жангчи бўлса

preview

Байналмилал жангчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилади  ҳамда бир қатор имтиёз ва кафолатларга ҳақли.

 

Хусусан, бундай ходимлар қуйидагиларга ҳақли:

  • иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси  олиш ;
  • пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида уй-жой-коммунал хизматлар учун ойлик компенсация тўловлари олиш. Компенсация иш ҳақи тўланадиган муддатларда тўланади ;
  • ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътилидан ташқари ўз хоҳишига кўра 14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмаган таътилни олиш ;
  • ёзги ёки ходим учун қулай бўлган бошқа вақтда йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш . Иш берувчи бундай ходимга  таътил учун ўзига қулай вақтни танлаш ҳуқуқини рад эта олмайди;
  • Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 1-бандига биноан (штат қисқартириш бўйича) бошқа ходимлар билан малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган ҳолда ишдан бўшатилганда ишда қолиш учун имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш .

Аризачининг уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб байналминал жангчиларга бериладиган имтиёзларга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома саналади .

Бошқа имтиёзлар, шу жумладан солиқ имтиёзлари ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.

Ижтимоий таъминот Ижтимоий таъминот Ижтимоий таъминот /publish/doc/text182955_hodim_baynalmilal_jangchi_bulsa