Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг ортиқча тўланган қисмини ушлаб қолиш мукинми

preview

«2022 йил 1 сентябрдан бошлаб охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади   . 08.05.2002 йилдаги 1136-сонли Низомга мувофиқ ҳисобланган нафақанинг қолган қисми корхонанинг ўзи томонидан тўланади. Масъул ходимнинг эътиборсизлиги туфайли бир нечта ходималар корхона маблағларидан тўлиқ миқдорда нафақа олдилар. Яъни, аслида у икки марта тўланган: Давлат бюджетидан ва корхона маблағлари ҳисобидан. Агар ходималарнинг ўзлари бунга қарши бўлишса, корхона нафақаларнинг ортиқча тўлаб юборилган қисмини мажбуран ушлаб қолиши ёки ундириб олиши мумкинми?».

Саволга «Нормэксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

 

–  Ортиқча тўлаб юборилган нафақа суммаси олувчидан ундириб олиниши мумкин, агар:

  • ортиқча тўлаш санашда (арифметик) адашиш туфайли содир  бўлса

ёки

  • нафақа олувчи қалбаки маълумотнома тақдим қилган бўлса (ҳужжатларга ўзгартириш киритиш ва ҳоказолар).

Чегириш кейинги сафар тўланадиган нафақа ёки иш ҳақидан ижтимоий суғурта комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.

Бу қарор санаш жараёнида йўл қўйилган хато туфайли ортиқча тўлаш содир бўлганда нафақа тайинланган кундан 3 ойдан кечиктирмай, ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилиш бўйича содир бўлганда эса чекланмаган муддатда қабул қилиниши мумкин .

Кўриб чиқилаётган масалада нафақа керагидан кўпроқ суммада санашда адашиш ёки нафақа олувчиларнинг алдови туфайли тўланмаган. Бу – корхонанинг ўзи томонидан қонунчиликнинг нотўғри қўлланилиши натижасидир.

Шундан келиб чиқиб, корхона ходималарнинг розилигисиз ортиқча тўлаб юборилган нафақани мустақил равишда ундира олмайди деб ҳисоблаймиз.

Агар ходималар ортиқча тўланган суммаларни ундиришга рози бўлмасалар, корхона судга мурожаат қилиши мумкин.

 

 

Ижтимоий таъминот Ижтимоий таъминот Ижтимоий таъминот /publish/doc/text189554_homiladorlik_va_tugish_nafaqasining_ortiqcha_tulangan_qismini_ushlab_qolish_mukinmi