Қачон ҳарбий хизматчининг хизмат даврлари аёлининг стажига қўшиб ҳисобланиши мумкин

preview

Ҳарбийлар хизмат қиладиган жойларда ҳар доим ҳам уларнинг рафиқаларига иш топиб бўлмайди. Қачон офицернинг хизмати  хотинининг иш стажига қўшиб ҳисобланиши мумкинлигини kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтирди:

 

– Офицерларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хизмат жойларида яшаш вақти бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита шарт бажарилганда, уларнинг хотинлари иш стажига қўшиб ҳисобланади (лекин 10 йилдан ошмаган давр) :

1) хотинини ишга жойлаштириш имконияти бўлмаганда;

2) унда аллақачон камида 7 йиллик умумий стаж бўлган тақдирда.

Мисол учун, ҳарбий ходим хотинининг умумий иш стажи – 4,5 йил, у 12 йил давомида ушбу ҳудудда ишга жойлашиш имкониятисиз яшаган. Бу давр унинг иш стажига киритилмайди. Аммо, агар унда аллақачон етти йиллик стаж бўлганда эди, унга бундай жойда ҳарбий эри билан яшаш даври қўшиб ҳисобланган бўлар эди (10 йилдан ошмаган давр). Шунда жами ўн етти йил стаж ҳосил бўларди.

Эътибор беринг

Қуйидаги шартларга риоя қилинган тақдирда ҳар қандай иш умумий иш стажига қўшиб ҳисобга олинади:

1) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган бўлса –  2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун;

2) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса – 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун .

 

Ишга жойлашиш имконсиз бўлган ҳудудда ҳарбий эр билан яшаш вақтини қандай тасдиқлаш мумкин

Яшаш вақти маълумотномалар билан тасдиқланади . Улар қуйидаги жойларда хизмат ўталган ҳолларда берилади:

  • Ўзбекистон ҳудудида – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий органи томонидан – белгиланган шаклга мувофиқ;
  • чет элда – ҳарбий хизмат ўталган жой бўйича юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий-ўқув (ўқув) муассасалари командирлари (бошлиқлари) томонидан – белгиланган шаклга мувофиқ.

Алла РОМАШКО  тайёрлади