Ходимни "оғзаки" огоҳлантириш мумкинми

preview

    Йиғилишда раҳбар ходимга оғзаки огоҳлантириш эълон қилди. Кейинчалик "оғзаки огоҳлантириш" ёзуви билан буйруқ чиқарилди. Бундай огоҳлантиришнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай?

 

– Оғзаки огоҳлантиришнинг ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатлари йўқ.     

Иш берувчи ходим ўзига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун интизомий жазо қўллашга ҳақли.

Меҳнат кодексининг 181-моддасида интизомий чоралар рўйхати белгиланган:

  • ҳайфсан;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг 30% дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;
  • Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3-4-бандлари бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Сизнинг ички меҳнат қоидаларингиз ходимга ўртача ойлик даромаднинг 50%дан кўп бўлмаган миқдорда жарима солишни назарда тутиши мумкин.

Оғзаки огоҳлантириш ушбу рўйхатга киритилмаган ва жазо саналмайди, тегишинча,  унинг оқибатлари ва амал қилиш муддати бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари мукофотни тўламаслик (камайтириш) каби чора ҳам интизомий жазо саналмайди.

Оғзаки огоҳлантириш, шунингдек мукофотни тўлиқ ёки қисман бермаслик – бу иш берувчи ўрнатиши мумкин бўлган таъсир чорасидир. Аммо, бундай чораларни қўллаш ва ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш учун ташкилотда мукофотлаш тўғрисидаги Низомни тасдиқланг. Унда нафақат мукофот тўлашни тартибга солиш, балки уларни бермаслик ёки камайтириш учун асослар рўйхатини ҳам белгилаб қўйиш лозим.


Интизомий жазо Интизомий жазо Интизомий жазо /publish/doc/text179546_hodimni_ogzaki_ogohlantirish_mumkinmi