Тушлик вақти давомийлиги

preview

«Бизнинг ташкилотимизда овқатланиш учун танаффус жами 45 дақиқадан иборат. Директор буни ташкилот ҳудудида ходимлар тезда тушлик қилиб олишлари мумкин бўлган ошхона мавжудлиги билан асосламоқда. Шу боисдан катта танаффус берилишига зарурат йўқ экан. У ҳақми? Ахир танаффус камида 1 соат бўлиши лозимку?».

Саволга «Норма» компанияси эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– «Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуснинг муайян давомийлиги қонунда белгиланмаган. МКнинг 127-моддасида фақат иш берувчининг танаффус бериш мажбуриятигина қайд этилган.

Меҳнат кодексида:

  • иш бошланганидан кейин бундай танаффус қайси вақтда берилиши лозимлиги белгиланмаган;
  • танаффус вақти чекланмаган.

Шу боисдан ҳар бир ташкилотда ходимлар учун танаффус бериш тартиби ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ), смена графикларида ёки бевосита ходим билан тузилган меҳнат шартномаларида белгилаб қўйилади .

 Кўпинча иш вақти белгиланган меъёр доирасида бўлганда танаффус иш бошланганидан кейин 4 соатдан сўнг   белгиланади ва  1 соатни ташкил этади. Бироқ, корхона юзага келган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда танаффусни камроқ қилиб белгилаши мумкин.

Масалан, агар корхонада ходимларга рисоладагидек тушликни таъминлаб берадиган ошхона мавжуд бўлса, 45 дақиқа танаффус берилиши мумкин, бу ҳолат тақиқланмаган. Асосийси – ходимлар бундай қисқа муддат ичида тушлик қилишга улгуришлари учун барча йўлдош омиллар ҳисобга олиниши лозим. Ошхонага етиб бориш учун кетадиган вақт ҳамда ундаги бандлик ҳолати (навбат кутилиши, овқатланиш учун бўш жой бўлиши) ва ҳоказолар шулар жумласидан.

Агар корхонада штатдаги ходимлар сони кўп бўлса, овқатланиш учун танаффусни турли бўлинмалар учун турли вақтда ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Эътибор беринг
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилмайди .
Эътибор беринг
Ишлаб чиқариш шароитига кўра танаффус бериш мумкин бўлмаган ишларда (узлуксиз ишлаб чиқариш, ўтиш пунктлари ва бошқаларда) иш берувчи ходимга иш вақтида овқатланиб олиш имкониятини таъминлаши шарт. Бундай ишлар рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи ИМТҚда белгиланади. Мазкур ҳолатда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилади ва ҳақ тўланади» .

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /publish/doc/text179388_tushlik_vaqti_davomiyligi