Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчи ходимни хизмат сафарига юбориш мумкинми

preview

«Ташкилотда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлайдиган мутахассисни хизмат сафарига юбориш мумкинми?»

Kadrovik.uz тушунтиради:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТК-каналга аъзо бўлинг!

 

– Йўқ, бундай сафарни оддий хизмат сафари сифатида расмийлаштириш мумкин эмас.

Гап шундаки, Меҳнат кодексининг 286 ва 287-моддаларида хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни фақат меҳнат шартномалари бўйича ишлайдиган ходимларга қоплаш назарда тутилган.

Сизнинг ҳолатингизда  фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижро этувчининг транспорт ва турар жойга сарфланган маблағларини қоплаш учун ташкилот уларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома шартларига киритиши керак. Масалан, ташкилотингизга бошқа ҳудудда хизмат кўрсатилиши муносабати билан компенсация харажатлари тўғрисида қўшимча келишув тузишни расмийлаштириш.

Албатта, мутахассис барча харажатларни ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади.

Эътибор беринг

2022 йил 2 августда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низом қабул қилинди. Тегишинча, расмий хизмат сафарлари тўғрисидаги 29.08.2003 йилдаги 1268-сонли аввалги йўриқнома ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда қуйидаги тушунтиришда батафсил  ўқинг:

Kadrovik.uz тавсия қилади

Сизга қуйидаги тушунтириш ҳам фойдали бўлиши мумкин:

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти


Хизмат сафарлари Хизмат сафарлари Хизмат сафарлари /publish/doc/text190614_fuqarolik-huquqiy_tusdagi_shartnoma_asosida_ishlovchi_hodimni_hizmat_safariga_yuborish_mumkinmi1