Хизмат сафари дам олиш кунларига тўғри келса

preview

«Компания бир нечта ходимини халқаро кўргазмада иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудига хизмат сафарига юборди. Кўргазма дам олиш кунлари ўтказилди, шунинг учун ходимлар фақат шу пайтда хизмат сафарига юборилди.  Уларга хизмат сафари ҳақи қандай тўланади: оддийми ёки оширилган миқдордами?»

 

– Агар ходим атайдан дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган бўлса, бу хизмат сафарига оид топшириқ билан белгиланиши керак .

Дам олиш кунларига ҳақ тўлаш тартибини МКнинг 263-м. ва 11-б. тартибга солади. Дам олиш кунларига тўғри келадиган хизмат сафари кунлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлашга тўғри келади.

Шунингдек, ходимларнинг хоҳишига қараб улар хизмат сафарида бўлиб туриб  ишлаган ҳар бир дам олиш куни учун отгул берилиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда дам олиш кунидаги ишга барибир ҳақ тўланади, лекин фақат бир ҳисса миқдорда .

Эътибор беринг
Бизнинг ТГ-каналга аъзо бўлинг! Бу меҳнатга ҳақ тўлаш ва хизмат сафарлари тўғрисидаги янги мақолалар ҳақида биринчилардан бўлиб билишга ёрдам беради!

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти