Ходим хизмат сафарида касал бўлиб қолса

preview

«Вилоятга хизмат сафари вақтида  ходим касал бўлиб қолди. Унга касаллик варақасини  ким бериши керак? Бундай вазиятда иш берувчи қандай тўловларни амалга ошириши лозим?»

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Меҳнат кодекси иш берувчининг қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларга ўртача иш ҳақи миқдорида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш мажбуриятини назарда тутади .

Агар вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик хизмат сафари давомида рўй берса, - меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик ҳақидаги маълумотнома бемор бўлиб турган жойдаги даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилади. Шунинг учун ходим ўзи ҳақиқатда бўлиб турган жойи бўйича  ДПМга тиббий кўмак ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини расмийлаштириш учун мурожаат қилиши керак.

Беморнинг аҳволи яхшилангач, даволанганлиги тўғрисида амбулатор картасидан кўчирма берилган ҳолда доимий яшаш жойига юборилади .

 

Иш берувчи қандай тўловларни амалга ошириши керак

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низомнинг 21-бандига мувофиқ:

1) ходимга умумий асосларда турар жой хонаси ижараси бўйича харажатларни қоплаб беринг (у стационар даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно);

2) унга соғлиғи ҳолатига кўра зиммасига юклатилган хизмат топшириғини бажариш имкониятига эга бўлмаган барча давр мобайнида ёки ўзининг доимий яшаш жойига қайтгунича (лекин икки ойдан кўп бўлмаган муддатга) кундалик харажатларни тўлаб беринг.

Шунингдек, хизмат сафарига юборилган ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври учун умумий асосларда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик кунлари хизмат сафари муддатига киритилмайди.

Эътибор беринг

Бизда янги фойдали мақолалар ҳақида хабар берадиган ТГ-канал бор!

Уларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлишни унутманг!

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти


Хизмат сафарлари Хизмат сафарлари Хизмат сафарлари /publish/doc/text190583_hodim_hizmat_safarida_kasal_bulib_qolsa1