2022 йилда Мустақиллик байрами нишонланадиган кунларда қандай дам оламиз

preview

Мустақилликнинг XXXI йиллиги нишонланадиган кунларда  ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади . Биз турли давомийликдаги иш ҳафтаси учун ишланмайдиган кунлар бўйича  тақсимот тайёрладик:

 

1 сентябрь (пайшанба) – байрам куни.

2 сентябрь* (жума) – иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун.

3 сентябрь**(шанба):

  • 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун календарь дам олиш  куни.

4 сентябрь (якшанба) – иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар учун календарь дам олиш куни.

 

Таътилни ҳисоб-китоб қилишда сентябрнинг қайси кунлари киритилади

  • «Беш кун» ишловчилар учун  – 1, 2 ва 4 сентябрь киритилмайди (3 сентябрь таътиллар ҳисоб-китобига киритилади  чунки қўшимча ишланмайдиган кун деб эълон қилинмаган.
  • «Олти кун»ликлар учун – 1, 2, 3, 4 сентябрь киритилмайди, чунки 3 сентябрь қўшимча ишланмайдиган кун деб эълон қилинган.

Сентябрь ойи учун иш вақти календари:

Сентябрь

душанба

сешанба

чоршанба

пайшанба

жума

шанба

якшанба

 

 

 

1

2*

3**

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

 

 

 

Хулоса қиламиз:

1. «Беш кун» ишлайдиганлар сентябрь  ойида 20 иш куни ва 159 соат ишлашади.

2. «Олти кунлик»лар 23 иш куни – 40 соатлик иш ҳафтасида 154 соат ёки 36 соатлик иш ҳафтасида 137 соат ишлашади.

3. 31 август – Мустақиллик куни арафасида қисқартирилган иш куни .

4. 30 сентябрь – устоз ва мураббийлар куни арафасида қисқартирилган иш куни .

Ушбу маълумот ходимларнинг таътилларини тўғри ҳисоблаш, режалаштириш ва расмийлаштиришда ёрдам беради.

Масалан, сиз ходимга байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда 4 сентябргача узлуксиз дам олиши учун 31 августда тугайдиган таътил тақдим қилишингиз  мумкин. Ходимни 5 сентябрдан таътилга юборсангиз ҳам бўлади, шунда у таътил бошланишидан аввал кетма-кет тўрт кун – 1 сентябрдан 4 сентябргача қўшимча дам олиш имконига эга бўлади. 

 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /publish/doc/text183445_2022_yilda_mustaqillik_bayrami_nishonlanadigan_kunlarda_qanday_dam_olamiz