Дам олиш кунида ишлаганлик учун "икки ҳисса отгул" тақдим этиш мумкинми

preview

"Ходим дам олиш кунида 4 соат ишлади, иш берувчи эса ушбу кунни кейинги иш кунида бутун кун (8 соат) учун тўловсиз отгул  билан қоплашни хоҳлайди. Шундай қилса бўладими ёки албатта тўлов бўлиши керакми?".

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Меҳнат кодексининг 157-моддаси "Иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тўлаш”ни диққат билан ўрганиб чиқамиз.

Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Бу тартиб қуйидаги вазиятда  батафсил тасвирланган:

 

Аммо, баъзан амалиётда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра иш ва дам олишнинг бу варианти ҳужжат билан расмийлаштирилмайди. Ходим ҳақиқатда дам олиш кунида ишлайди ва иш кунида дам олади. Аммо, иш вақтини ҳисобга олиш табелида ходимлар бўйича мутахассис буни акс эттирмайди, яъни ходимнинг дам олиш куни "дам олиш куни", иш куни эса "иш куни" бўлиб туради.

Бу МКга зид. Бундан ташқари, табелнинг нотўғри тўлдирилиши  ва иш жойида ходимнинг ҳақиқатда бўлиши туфайли қуйидаги хатарлар пайдо бўлади:

  • форс-мажор вазиятлар юзага келганда иш жойида ким ва қачон бўлганлигини аниқлашнинг имкони бўлмайди;
  • иш жойида шикастланганда - шикастланиш санасини исботлаб бўлмайди;
  • моддий қимматликлар  ўғирланганда - ходимнинг айбини исботлаб бўлмайди.

 Эҳтимолий хавфларни ҳисобга олган ҳолда, биз бу йўлни тавсия этмаймиз.