Болани овқатлантириш учун танаффусларни бериш тартиби

preview

Иш берувчи икки ёшгача бўлган боланинг ота-оналаридан (ёки васийларидан) бирига болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар бериши шарт.

Бунда нимани ҳисобга олиш муҳимлигини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

– 1995 йилдаги МКнинг 236-м. қоидаларидан фарқли равишда (аниқроғи –  унинг 407-м.да) янги Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилди.  Чунончи – аёлга эмас, балки икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади .

Агар ота-онадан бири бола парваришлаш таътилида бўлмаса, бундай танаффуслардан фойдаланмаётган бўлса, болани овқатлантириш учун танаффуслар берилади . Шунинг учун, агар она бола парваришлаш таътилида бўлса, ота-онадан иккинчисига бундай танаффусни бериш мумкин эмас.

Бундай танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилгани сабабли (тегишинча, улар тез-тез ва узоқроқ бўлиши мумкин), уларнинг аниқ давомийлиги ва такрорланиши, шунингдек уларни бериш тартиби жамоа шартномасида ёки агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади .

 

Иш вақтининг ёки сменанинг ҳар хил давомийлигида болани овқатлантириш учун танаффусни қандай бериш керак

Янги МКнинг 407-модда 1-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда  қуйидаги қоидалар белгиланган:

8 соатлик тўлиқ иш кунида ушбу тоифадаги ходимларга уч ва олти соат ишлагандан кейин камида ярим соатлик танаффусларга рухсат берилиши керак. Жами – кунига камида 1 соат;

12 соатлик сменада – уч, олти ва тўққиз соатдан кейин камида ярим соатлик танаффуслар. Жами – сменада камида бир соат-у ўттиз дақиқа;

тўлиқсиз иш кунида – белгиланган иш вақти режимидан келиб чиқиб ўша тартибда ҳисобланади.

Аввало, ходимларга улар бола неча ёшга тўлгунча ва аниқ нимага ҳақли эканлигини тушунтиринг. Уларга учта вариантдан бирини танлашни таклиф қилинг:

1) ҳар уч соатда ярим соатлик танаффуслардан фойдаланиш;

2) уларни тушлик танаффусига жамланган шаклда қўшиш.

Масалан, саккиз соатлик иш кунида бир соатлик тушлик танаффусининг ўрнига икки соатдан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, 1 соат (белгиланган 30 + 30 дақиқа) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида тўланиши керак;

3) овқатлантириш учун вақтни жамланган шаклда иш куни (смена) бошига ёки охирига ўтказиш. Бунда иш вақти иш ҳақини йўқотмасдан ушбу танаффуслар суммасига қисқаради.

Масалан, ходим 8 соатлик иш кунида ишнинг бошланиши кун тартиби билан белгиланган ишга бир соат кечроқ киришиши ёки ишдан бир соат олдин кетиши мумкин.

 

Қандай расмийлаштирилади

Ходимдан унинг қарори – болани овқатлантириш учун вақтни қандай тартибда ишлатиши акс этадиган ёзма ариза олишингизни тавсия қиламиз.

Ушбу ҳужжат асосида қуйидагиларни кўрсатадиган буйруқ  расмийлаштиришингиз мумкин:

  • бундай иш режимининг муддати (бола икки ёшга тўлгунга қадар);
  • иш вақтига танаффусларни қўшиш;
  • уларнинг  ўртача ойлик даромади бўйича тўлови.

 

Агар фарзанд биттадан кўп бўлса

Агар ходимада (ходимда) – икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанд бўлса, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади .