Меҳнат шартномасини фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномадан қандай фарқлаш мумкин

preview

Ташкилотингизда у ёки бу мутахассиснинг меҳнатидан фойдаланишдан аввал, у билан тузиладиган шартнома тури – меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эгами – аниқлаштириб олинг. Бунинг учун бўлғуси ишнинг хусусиятини ҳисобга олиш керак. Агар шахснинг фаолияти маълум бир лавозим, касб ёки мутахассислик  бўйича доимий бўлса, меҳнат шартномасини тузинг.

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

Мисол учун, ходим 4 ой давомида фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга  шартнома бўйича бухгалтернинг вазифаларини бажариб келмоқда. Раҳбарият бу билан сунъий равишда меҳнат муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эгаси билан алмаштирмоқда.

Мавзу бўйича материаллар:

Янги Меҳнат кодекси ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузишга тўғридан-тўғри тақиқ киритди .

Меҳнат шартномаси бўйича қабул қилинган ходим ташкилот штатига ҳисобга олинади, унга қуйидагилар тўлиқ татбиқ қилинади:

1) меҳнат тўғрисидаги қонунчилик;

2) корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари.

Бундай ходим ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат режимига, иш берувчининг унинг ишига доир кўрсатмаларига ва бошқа шартларга  бўйсуниши шарт.

Бундан ташқари меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходимга бир қатор кафолатлар тақдим қилинади. Улар орасида:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар ойда камда икки мартадан ;
  • корхонанинг маҳаллий ҳужжатлари билан белгиланган мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар  ;
  • меҳнат ва ижтимоий таътиллар (ҳомиладорлик ва туғиш, бола парвариши бўйича, ўқув, ижодий таътиллар)   ;
  • вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаш ;
  • ва бошқалар.

Ушбу кафолатлар фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома  бўйича ишлайдиган ходимларга татбиқ қилинмайди. Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома бўйича томонларнинг мажбуриятларини Меҳнат кодекси эмас, балки Фуқаролик кодекси тартибга солади.

Эътибор беринг

Кадрлар бўйича мутахассислар кўпинча «штатдан ташқари ходим» иборасини ишлатишади, улар  бундай ходимнинг мақомини нотўғри тушунишади.

Меҳнат кодексида «штатдан ташқари» фаолиятни тартибга солувчи қоидалар мавжуд эмас. Ушбу тушунча ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларида қўлланиши мумкин эмас.

«Штатдан ташқари» деб асосан ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга  шартномалар тузган шахсларни аташ мумкин. Одатда уларни қўшимча штат бирликларини жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаганда бир марталик  ишлар учун ёллашади. Улар штат жадвали бўйича лавозимларни эгаллашмайди.

 

Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга  шартномани қачон тузиш мумкин

Сиз муайян ишларни бажарадиган ёки бир марталик ёки даврий тусдаги хизматларни кўрсатадиган шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузишингиз мумкин. Бунга пудрат шартномаси мисол бўла олади.

Пудрат шартномаси бўйича бир томон (пудратчи) бошқа томоннинг (буюртмачининг) топшириғи бўйича муайян ишларни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади. Буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиш ва тўлаш мажбуриятини олади . Бундай шартларда, масалан, ташкилот веб-сайтини ишлаб чиқиш учун шартнома тузиш мумкин.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартноманинг предмети бўлиб бажарилган иш ёки кўрсатилган хизматнинг (тайёрланган бухгалтерия ҳисоботи, қурилган ёки таъмирланган бино, етказиб берилган юк, ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот ва бошқалар) аниқ якуний натижаси саналади. Бунда

фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга  шартнома бўйича ишни бажараётган шахс:

  • шартноманинг бошқа томонига (буюртмачига) бўйсунмайди;
  • корхона штатида рўйхатда турмайди ва меҳнат жамоасининг аъзоси саналмайди;  
  • унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаб бўлмайди;  
  • унга меҳнат дафтарчаси юритилмайди;
  • таътиллар берилмайди, шу жумладан – ижтимоий;
  • иш ҳақи миқдори ва муддатлари келишув бўйича белгиланади;
  • меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ходимлар учун белгиланган кафолатлар унга нисбатан татбиқ қилинмайди.

Меҳнат шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномадан асосий фарқлари:

Мажбурий шартлар

Меҳнат шартномаси

Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома 

Штат бирлигини эгаллаш

Ҳа

Йўқ

Дам олиш кунлари ва таътилларни тақдим қилиш

Ҳа

Йўқ

Иш жойи билан таъминлаш

Ҳа

Йўқ

Меҳнатга ҳақ тўлаш даврийлиги

Ойида камида 2 марта

Келишувга кўра

Иш вақти давомида иш жойида бўлиш

Ҳа

Йўқ

Ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсуниш, меҳнат интизомига риоя қилиш

Ҳа

Йўқ

Меҳнат дафтарчасини юритиш

Ҳа

Йўқ

Электрорн меҳнат дафтарчаларини шакллантириш билан меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш

Ҳа

Йўқ

Меҳнат қонунчилиги билан белгиланган кафолатлар

Ҳа

Йўқ

Маъмуриятнинг ишларнинг бориши билан боғлиқ буйруқлари

Ҳа

Йўқ

Ходимга меҳнат қонунчилиги билан юклатиладиган бошқа қоидаларга риоя қилиш

Ҳа

Йўқ


Тушунтиришни «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС янгилади


Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш /publish/doc/text190725_mehnat_shartnomasini_fuqarolik-huquqiy_hususiyatga_ega_shartnomadan_qanday_farqlash_mumkin