Ўриндош ходимга дастлабки синов белгилаш

preview

«Ходимни ўриндошлик шарти асосида  ишга қабул қиляпмиз. Унга дастлабки синов муддатини ўрнатиш ва у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш мумкинми?»

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Ишга қабул қилинаётганда дастлабки синов белгиланмайдиган ходимлар тоифаси мавжуд. Булар :

  • ҳомиладор аёллар;
  • уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
  • корхона учун белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муасасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари;
  • меҳнат шартномаси олти ой муддатга тузилган шахслар.

Агар сиз ишга қабул қилаётган ўриндош ходим юқорида кўрсатилган рўйхатга кирмаса, ишга қабул қилиш пайтида унинг меҳнат шартномасида дастлабки синов муддати ҳақида шарт белгилашингиз мумкин – қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга риоя этган ҳолда .

Агар ўриндошлик асосидаги иш бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилишга боғлиқ бўлса, ўриндош билан меҳнат шартномасидан ташқари тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.

Синов муддати ва моддий жавобгарлик масалаларида ўриндошларга нисбатан истиснолар мавжуд эмас.