Ўзбекистонда Россия Федерацияси фуқароларини ишга қабул қилишга чекловлар жорий этилганми

preview

Юзага келган халқаро вазият муносабати билан сўнгги вақтларда доимий равишда «Жавоб берамиз» хизмати мутахассисларига бир хил мазмундаги саволлар келиб тушмоқда – Ўзбекистон ҳудудига келаётган Россия фуқароларини ишга қабул қилиш тартибида истиснолар жорий этилганми?

Биз «Норма» ва «Жавоб берамиз» хизмати эксперти Валерия ЛЯНДРЕСдан  жавоб беришни сўрадик:

 

– Йўқ, Россия Федерацияси фуқароларига нисбатан ҳеч қандай чекловлар ёки истиснолар қўлланилмайди. 

Иш берувчилар Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш тартиб-таомили орқали худди бошқа чет элликларни ишга қабул қилганидек, Россия Федерацияси фуқароларини ҳам ишга қабул қилишга ҳақли. Тасдиқнома  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилади.

Қуйидаги ҳолларда чет эл фуқароси тасдиқномани олиши шарт эмас, агар: 

  • Ўзбекистонда яшаш учун рухсатнома олган бўлса;
  • БҲМнинг камида 8 500 миқдорида (инвестиция киритиш вақтига) хўжалик жамиятларининг акциялари ёки  улушларини сотиб олиш ёхуд хорижий корхона ташкил этиш йўли билан инвестиция киритган бўлса.

Ёхуд у: 

  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари, шунингдек, дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахс бўлса;
  • Туризм ва маданий мерос вазирлиги илтимосномаларига кўра, туризм соҳасидаги ишларга уч ойгача бўлган муддатга жалб қилинадиган мутахассис бўлса;
  • Ўзбекистонда фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчиси ёки биринчи раҳбари бўлса – у билан ушбу лавозимга меҳнат шартномаси имзоланган санадан бошлаб уч ойгача бўлган муддатга;
  • Ўзбекистонда давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фан ва маданият арбоби бўлса;
  • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг дастурлари доирасида таътил вақтида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талаба бўлса;
  • Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган матбуот вакили бўлса;
  • Адлия  вазирлигида аккредитациядан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ҳамда филиалларининг ходими бўлса;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида ишлаш учун жалб этиладиган ўқитувчи ёки мутахассис бўлса;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ишга жойлаштиришнинг бошқа тартиби белгиланган шахс бўлса.

 

Ариза бериш ва тасдиқномани олиш тартиби ҳақида қуйидаги босқичма-босқич йўриқномада ўқинг:

 

Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш /publish/doc/text184747_uzbekistonda_rossiya_federaciyasi_fuqarolarini_ishga_qabul_qilishga_cheklovlar_joriy_etilganmi