Меҳнат муҳофазаси хизматини ташкил этиш шарт бўлган ҳолатлар

preview

Ишлаб чиқариш корхонасининг янги директори меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини фойдасиз деб ҳисоблади ва уни хўжалик субъекти таркибидан чиқариб ташлади. Унинг ҳаракатлари қонунийми? Бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

 

- Саволнинг жавоби ходимлар сонига боғлиқ.

Агар ишлаб чиқариш корхонасида 50 ва ундан ортиқ киши ишлаётган бўлса, раҳбарнинг ҳаракатлари ноқонуний.

"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси 1-қисмига кўра, бундай корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилиши ёки тегишли тайёргарликка эга бўлган меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис лавозими жорий этилиши лозим.

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассисининг вазифаларини ташкилот  ходимларидан бирига – унинг розилиги билан бир неча касбда ишлаш ёки ўриндошлик тартибида юкланг.

Буни тўғри амалга ошириш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

Агар ходимлар 50 кишидан кам бўлса, директор ҳеч қандай талабларни бузмаган. Бу вазиятда ташкилот ўз хоҳишига кўра фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассиси лавозимини жорий этиш масаласини ҳал қилади.