Номзоднинг стрессга чидамлилигини қандай баҳолаш мумкин

preview

Турли компанияларда стрессга чидамлилик талаблари бир-биридан фарқланиши  мумкин. Дейлик, космонавт, учувчи, шифокор, атом станцияси диспетчери ёки ўт ўчирувчининг қалтис ишини, гарчи дўкон ходимлари, бухгалтер, ўқитувчи ёки call-марказ операторининг ҳам иши мураккаб бўлса-да, уларнинг хавф-хатари билан таққослаб бўлмайди.

Ишга янги ходимларни қабул қилишда стрессга чидамлилик тестларидан қандай тўғри фойдаланиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра HR маслаҳатчиси Иринa Шакирова тушунтирди:

 

– Стрессга чидамлилик – бу инсоннинг ортиқча юкламаларни енгишга ёрдам берадиган шахсий фазилатлари тўплами. Стрессга чидамли одам ҳар қандай ностандарт вазият ва ҳиссий ҳужумлардан омон қолиши мумкин, у можароларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади, кўнгилсиз ҳолатларда ақл билан ҳаракат қилади.

Савдо ва хизмат кўрсатиш компаниясидаги лойиҳа менежери лавозими учун ушбу ваколат қуйидагича тавсифланган:

  • Стрессга чидамлилик ва ғайрат. Ҳаётсеварликни намоён қилади, ғайратли, муаммоларни улар юзага келганда, олдиндан ташвишланмасдан ҳал қилади. Иш сифатини сақлаган ҳолда босим остида самарали ишлайди. Кўпгина ишчи ҳолатларда у хотиржамлик ва ҳушёр фикрни намоён қилади. Ижобий ва салбий томонларини ўйлаб кўради, ечимларни таклиф қилади. Фаолият ва муносабатлардаги инқирозларни енгишга қодир, мақсадларга эришади.

Сиз ушбу таърифни асос қилиб олишингиз ва керакли лавозим позициясини ҳисобга олган ҳолда унга тузатиш киритишингиз мумкин.

Компетенция номида «ғайратли» сўзини кўришимиз бежиз эмас, чунки бизнинг стрессга чидамлилигимиз жисмоний ва руҳий ҳолатимиз, иш ва дам олиш мувозанати, танага дам бериш, кучимизни тиклаш қобилияти билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун стрессга чидамлилик тестларининг аксарияти ҳаётимизнинг турли жиҳатларини таҳлил қилади ва шу асосда стрессга чидамлилик даражасига умумий баҳо беради.

 

Тестлардан қандай фойдаланиш керак

Стрессга чидамлилик тестлари ҳам турлича бўлиши мумкин, аммо уларнинг умумий жиҳати бор. Одатда, улар ташқи ўзгаришларга муносабатни, умуман жисмоний ҳолатни, ёмон одатларнинг мавжудлигини, ортиқча юкламаларни, иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанатни, вазиятни назорат қилиш қобилиятини ва ҳаётдаги субъектив стресс туйғусини баҳолашга имкон беради – сўнгги йилларда у камайганми ёки кўпайганми.

Номзод билан суҳбат чоғида баъзи HR мутахассислари қуйида келтирилган кичик тестдан фойдаланадилар:

Тасдиқ

Камдан кам

Баъзан

Тез-тез

1

Ўйлашимча, жамоада менга етарлича баҳо беришмаяпти

1

2

3

2

Ҳатто соғлиғимда муаммо бўлганда ҳам ишлашга, ўрганишга ҳаракат қиламан.     

1

2

3

3

Мен ишимнинг сифати учун қайғураман

1

2

3

4

Тажовузкор бўлишим мумкин

1

2

3

5

Менга нисбатан айтилган танқидни кўтара олмайман

1

2

3

6

Мен аччиқланишим мумкин   

1

2

3

7

Имкон бўлган жойда пешқадам бўлишга ҳаракат қиламан

1

2

3

8

Мени тиришқоқ ва серғайрат инсон деб ҳисоблашади

1

2

3

9

Мен уйқусизликдан азият чекаман

1

2

3

10

Менга дўст бўлмаганларга қарши тура оламан

1

2

3

11

Кўнгилсизликни оғриқ ва ҳаяжон билан қабул қиламан

1

2

3

12

Менда дам олишга вақт етмайди

1

2

3

13

Менда низоли вазиятлар юзага келади

1

2

3

14

Ўзимни кўрсатишим учун менга ҳокимият етишмаяпти

1

2

3

15

Севимли иш билан шуғулланишим учун менга вақт етишмайди

1

2

3

16

Ҳамма ишни тез бажараман

1

2

3

17

Янги иш топа олмаслигимдан қўрқаман

1

2

3

18

Жаҳл устида ҳаракат қиламан, кейин эса

қилган ишим ва хати-ҳаракатимдан афсусланаман

1

2

3

 

Саволларга жавоб беринг ва балларнинг умумий сонини ҳисобланг. У қанчалик кам бўлса, сизнинг стрессга чидамлилигингиз юқори бўлади. Ва аксинча.

  • 51 – 54 – стрессга чидамлиликнинг жуда паст даражаси;
  • 53 – 50 – паст даража;
  • 49 – 46 – ўртадан паст;
  • 45 – 42 – ўртадан бироз паст;
  • 41 – 38 – ўрта;
  • 37 – 34 – ўртадан бироз юқори;
  • 33 – 30 – ўртадан юқори;
  • 29 – 26 – юқори;
  • 18 – 22 – жуда юқори.

 

Стрессга чидамлиликни тестсиз ҳам аниқлаш мумкинми?

Баъзи HR мутахассислари номзоднинг стрессга чидамлилигини тестларсиз – суҳбат  ва хатти-ҳаракатларни кузатиш ёрдамида аниқлаш мумкин, деб ҳисоблашади. Стрессга чидамли одам ҳар қандай вазиятда – учрашув, баҳолаш, суҳбат пайтида ўзига ишонади. У ўзини эркин, тўғри, ҳовлиқмасдан ва диққат-эътиборини жамлаган ҳолда тутади. Саволларга хотиржамлик билан жавоб беради, ҳаётда ўзи дуч келган қийин ҳолатлар ва стресслар ҳақида ишонч билан гапиради. Унинг мисоллари аниқ, батафсил, ҳаётий бўлади.

Суҳбат давомида стрессга чидамлиликни текшириш учун қуйидаги саволлардан фойдаланиш мумкин:

1. Аввалги иш жойингизда тўқнаш келган қийинчиликлар тўғрисида гапириб беринг.

2. Айнан нима қийин бўлди?

3. Сиз нима қилдингиз?

4. Бу вазият қандай ҳал қилинди?

5. Агар бу иш бермаганда, қандай йўл тутган бўлар эдингиз?

6. Бу вазиятдан қандай сабоқ чиқардингиз?

7. Бу вазиятдан «чиқиш» учун қанча вақт керак бўлди?

8. Қандай вазиятлар сизни мувозанатдан чиқариши мумкин?

9. Стрессни қандай енгасиз?

10. Қатъий бўлмаган иш жадвалига қандай қарайсиз?

Саволларга жавоб бера туриб номзод, албатта, ўзининг «деструкторларини» (шахснинг мунозарали томонларини) кўрсатади. Уларни баҳолашга «Деструктор модели»  ёрдам беради. Бирор кишини саволларга жавоб бераётганда кузатиб, унинг бошқаларга қандай муносабатда бўлишини, стрессли вазиятларда қандай ҳаракат қилишини, унинг асосий эътиқодлари нима эканлигини аниқлаш мумкин.

Деструкторлар модели:

Мен бошқаларга қаршиман

 Мен ўз ҳолимчаман

  • Қаттиқўллик
  • Эҳтиёткорлик
  • Ҳушёрлик  
  • Мустақиллик
  • Авантюризм
  • Ўзига хослик

Барча уринишлар самарасиз

Барчаси бошқалар учун

  • Пессимизм
  • Умидсизлик
  • Хафагарчилик
  • Соддалик
  • Итоаткорлик
  • Ишонувчанлик 

Суҳбатдан сўнг номзоднинг хатти-ҳаракати, эътиқоди ва ҳаётий позицияси сиз уни кўриб чиқаётган лавозим талабларига қай даражада жавоб беришини таҳлил қилинг. Суҳбат давомида деструкторлар қанчалик кам кузатилса, номзод шунчалик етук ва стрессга чидамли бўлади. Баъзи позицияларда эса, аксинча, ўзига хослик ёки камтарлик талаб қилиниши мумкин. Шунинг учун номзодни унинг лавозим позицияси талабларидан келиб чиққан ҳолда таққослаш керак.

Агар бу позиция жуда юқори даражадаги стрессни ўз ичига олса ва номзод уни уддалашига ишонч ҳосил қилишингиз керак бўлса, стресс-суҳбат ўтказинг. Номзодни куттиришади, суҳбат тезлигини кескин ўзгартиришади (саволлар тез берилади ёки узоқ пауза қилинади), мунозара мавзуларини ўзгартиришади (профессионалдан шахсийга ва аксинча), қўпол танбеҳларга йўл қўйишади («аммо бу университетнинг нуфузи йўқ...», «сиз ҳар доим шундай кийинасизми?» ва ҳоказо) ва номзоднинг реакциясини кузатишади.

Ҳа, бу кескин бўлиши мумкин. Аммо бундай текширув номзоднинг мос келишини, ишчи ҳолатларни назорат қила олишини ва биринчи фавқулодда вазиятдан кейин сизни тарк этмаслигини кафолатлайди.

Эътибор беринг

«Ходимларни қидириш ва саралаш» масофавий курси ходимларни малакали танлашни ўрганишга ёрдам беради.

Долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай шароитда ўрганинг!