my.mehnat.uz сайтидаги «Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси» тугмасидан фойдаланиш тартиби

preview

my.mehnat.uz сайтида янги - «Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси» тугмаси пайдо бўлди. У кадрлар бўйича мутахассисга махсус банд қилинган иш ўринларига қабул қилинган ходимлар тўғрисидаги ҳисоботни автоматик равишда шакллантиришда ёрдам беради.

Бу қандай ишлаши ҳақида kadrovik.uz илтимосига кўра «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова сўзлаб берди:

 

– Ушбу функционал иш берувчилар ва Бандликка кўмаклашиш марказларининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низом доирасида ўзаро алоқада бўлишига ёрдам беради. У орқали:

1) 2022 йилгача захирадаги ишга қабул қилинган ходимларни белгилаш ва аҳолининг қайси ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига мансублигини кўрсатиш;

2) заҳирага қўйилмаган иш ўринларига қабул қилинган, шунингдек  аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига мансуб ходимларни белгилаш мумкин.

 

Тугма қандай ишлайди

Энди ҳар бир ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасида  «Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси» тугмаси мавжуд.

Агар ходим ушбу тоифага мос келса:

«Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси» тугмаси устига  босинг.  Қалқиб чиқувчи ойнанинг ягона майдонини тўлдиринг, очиладиган рўйхатдан ушбу тоифага мурожаат қилиш сабабини танланг. Масалан, - «ногиронлиги бўлган шахс».  «Тасдиқлаш» ёки «Рад этиш» тугмасини босинг.

Эслатиб ўтамиз, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қуйидагилар киритилади :

  • ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота ёки она, кўп болали оилаларнинг ота-оналари;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
  • «Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
  • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • пенсияолди ёшидаги шахслар;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
  • одам савдосидан жабрланганлар;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа шахслар.

 

Бу иш берувчининг мажбуриятими?

Йўқ, иш берувчи бундай маълумотларни тизимга киритишга мажбур эмас. Аммо, буни қилиш орқали у муҳим ишни амалга оширади:

  • компания меҳнат бозорида рақобатлашишга қийналадиган фуқароларни ишга жойлаштираётганини  кўрсатади;
  • Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига  ишини режалаштириш ва мувофиқлаштириш учун муҳим бўлган тезкор ва ишончли маълумотни олишда ёрдам беради.

 

Бу маълумотлар қаерга бориб тушади

«Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси» тугмаси билан белгиланган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар захираланган жойларнинг мавжудлиги ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаси вакилларининг бандлиги акс эттирилган иш берувчининг ҳисоботига киритилади. Бу ҳисоботни топшириш керак эмас, у автоматик равишда шаклланади.

 

Ишга жойлашиш учун сўровлар

Эътиборингизни my.mehnat.uz сайтидаги яна бир янги функцияга  қаратмоқчиман – «Иш сўровлари». У иш берувчининг шахсий кабинетининг ўнг горизонтал менюсида худди шу номдаги тугма билан ифодаланади ва иш берувчи билан Бандликка кўмаклашиш марказлари ўртасидаги ўзаро алоқалар учун ҳам зарурдир. Тугмани босиш орқали иш берувчи иш топишда ёрдам сўраб Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган аризачиларнинг маълумотларини (резюме ва алоқа рақамларини) олиши мумкин.

 

                       Олег Гаевой тайёрлади