Bolani parvarishlash ta’tili qanday beriladi

01.08.2024

Тавсияномада:

– болани парваришлаш таътиллари турлари ва улар кимларга берилади;

– болани парваришлаш бўйича таътил муддати

– болани парваришлаш бўйича нафақа тўлаш;

– болани парваришлаш таътилини расмийлаштириш.

Болани парваришлаш учун қандай таътиллар бор ва улар кимларга берилади 

Болани парваришлаш таътили – ижтимоий таътиллардан биридир. У ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин аёлга, ёки болани парваришлаётган қариндошларига берилади .

Болани парваришлаш таътили икки турда бўлади:

  1. бола 2 ёшга тўлгунига қадар – таътилнинг ушбу тури учун нафақа тўланади;
  2. бола 3 ёшга тўлгунига қадар – бу турдаги таътил учун ҳақ тўланмайди.
Эслатиб ўтамиз
Меҳнат таътили олиш учун болани парваришлаш таътилини иш стажига қўшманг . Масалан, агар ходим болани парваришлаш таътилига чиққунга қадар меҳнат таътилидан фойдаланган бўлса, уни фақат умумий асосларда қайта олиши мумкин. Яъни болани парваришлаш таътилидан чиққан заҳоти меҳнат таътилини берманг.

Бола уч ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътили олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга: она, ота, буви, бува, шунингдек бошқа қариндош ёки васий – болани ҳақиқатда парвариш қилаётган шахс  

lock

Davomini oʻqish uchun Kadrovik Pro ga obuna boʻling