Болани парваришлаш таътили қандай берилади
Тавсияномада:
– болани парваришлаш таътиллари турлари ва улар кимларга берилади;
– болани парваришлаш бўйича таътил муддати
– болани парваришлаш бўйича нафақа тўлаш;
– болани парваришлаш таътилини расмийлаштириш.
Болани парваришлаш учун қандай таътиллар бор ва улар кимларга берилади
Болани парваришлаш таътили – ижтимоий таътиллардан биридир. У ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин аёлга, ёки болани парваришлаётган қариндошларига берилади .
Болани парваришлаш таътили икки турда бўлади:
- бола 2 ёшга тўлгунига қадар – таътилнинг ушбу тури учун нафақа тўланади;
- бола 3 ёшга тўлгунига қадар – бу турдаги таътил учун ҳақ тўланмайди.

Бола уч ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътили олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга: она, ота, буви, бува, шунингдек бошқа қариндош ёки васий – болани ҳақиқатда парвариш қилаётган шахс
