Xodim harbiy хizmatga chaqirilganda mehnat shartnomasi qanday bekor qilinadi

24.03.2025

Тавсияномада:

- ходимни муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши

- ходимни муқобил хизматга чақирилиши

- собиқ чақирилувчиларни қайта қабул қилиш

- меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш

Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда, у билан меҳнат шартномасини кўра чақирилиш фактини тасдиқловчи ҳужжат асосида бекор қилинг (мудофаа ишлари бўлимидан чақирув қоғози, чақирув комиссиясининг маълумотномаси).

Ходимни муддатли ҳарбий хизматга чақириш

Жами ҳарбий хизмат турлари – 4 та:

  • муддатли ҳарбий хизмат;
  • сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат (кейинги ўринларда – СЧРдаги хизмат);
  • контракт бўйича ҳарбий хизмат;
  • Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.

Муддатли ҳарбий хизмат – 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган фуқароларнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир (Умумий ҳарбий мажбурият тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддаси). Муддатли ҳарбий хизмат муддати – 12 ой. 

Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши чақирув бошланишига камида бир ой қолганида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта – март-апрель ойларида ўтказилади. Қарор эълон қилингандан кейин чақирилувчилар, шу жумладан вақтинча рўйхатда турган чақирилувчилар, чақирув қоғозида...

lock

Davomini oʻqish uchun Kadrovik Pro ga obuna boʻling