Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
Тавсияномада:
- ходимни муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши
- ходимни муқобил хизматга чақирилиши
- собиқ чақирилувчиларни қайта қабул қилиш
- меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш
Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда, у билан меҳнат шартномасини
кўра чақирилиш фактини тасдиқловчи ҳужжат асосида бекор қилинг (мудофаа ишлари бўлимидан чақирув қоғози, чақирув комиссиясининг маълумотномаси).
Ходимни муддатли ҳарбий хизматга чақириш
Жами ҳарбий хизмат турлари – 4 та:
- муддатли ҳарбий хизмат;
- сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат (кейинги ўринларда – СЧРдаги хизмат);
- контракт бўйича ҳарбий хизмат;
- Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.
Муддатли ҳарбий хизмат – 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган фуқароларнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир (Умумий ҳарбий мажбурият тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддаси). Муддатли ҳарбий хизмат муддати – 12 ой.
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши чақирув бошланишига камида бир ой қолганида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта – март-апрель ойларида ўтказилади. Қарор эълон қилингандан кейин чақирилувчилар, шу жумладан вақтинча рўйхатда турган чақирилувчилар, чақирув қоғозида...
Телеграм канали