Агар ота-онаси талаб қилса, вояга етмаган билан меҳнат шартномасини бекор қилиш зарурми

22.11.2021

Веб-дизайнер бўлган 17 ёшли ходиманинг ота-онаси  унинг ишга жойлаштирилишига  розилик бермаганлиги боис, қизларини ишдан бўшатишни талаб қилиб директорга мурожаат қилишди. Компьютер олдида мунтазам ишлаш унинг кўриш қобилиятини ёмонлаштиради ва ўқишига салбий таъсир кўрсатади. Иш берувчи бу ҳолда унинг истагига қарамай ходимни ишдан бўшатиши шартми? Агар шарт бўлса, қандай асосга биноан?

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:


- Ҳақиқатан, ота-оналар ва васийлар (ҳомийлар), шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи органлар ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар, агар 18 ёшга тўлмаган шахслар бажараётган ишни давом эттириш уларнинг соғлиғига зиён қиладиган ёки уларга бошқача тарзда зарар етказадиган бўлса, бундай шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб этишга ҳақлидирлар .

Ишдан бўшатиш бу ҳолда тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича амалга оширилади. Айнан - МКнинг 106-моддаси 6-банди бўйича қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда. Ахир МКнинг 106-моддаси 1-5-бандларида келтирилган асослардан ташқари, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бошқа ҳолатлар бўйича ҳам бекор қилиниши мумкин, агар улар:

  • бевосита қонун билан назарда тутилган бўлса;
  • меҳнат шартномаси тарафларининг (иш берувчи ва ходим) ихтиёрига боғлиқ бўлмаса.

МКнинг 106-моддаси 6-банди бўйича ишдан бўшатишга қонун фақат МКнинг 106-моддаси 1-5-бандларида келтирилмаган бошқа ҳолатлар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишга рухсат берганда йўл қўйилади. Бундай ҳолатлар жумласига, хусусан, вояга етмаганни ота-оналар, васийлар (ҳомийлар) ва бунга ваколатли органларнинг талаби бўйича ишдан бўшатиш киради.

Вояга етмаганни ишга жойлаштиришга ота-онадан бирининг ёзма розилиги фақат 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахсни ишга қабул қилишда талаб қилинади. 16 ёшдан бошлаб вояга етмаган ишга бундай ҳужжатни тақдим этмаган ҳолда жойлашиши мумкин.

Эътибор беринг!
Умумий қоидаларга кўра, ишга 16 ёшдан қўйилади. 15 ёшга тўлгач умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун қабул қилиш мумкин. Бунинг учун ота-онасидан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг) ёзма розилиги талаб қилинади
lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.