my.mehnat.uz сайтида қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишда хатоларни тузатиш тартиби

preview

"Ўчириш" тугмаси ёрдамида ўчирди.  Шундан кейин рўйхатдан ўтган қўшимча келишувлар,  шунингдек, бу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ҳақидаги барча ёзувлар йўқолиб қолди. Нима учун бундай бўлди ва энди нима қилиш керак?".  

Бу функционал билан қандай  тўғри ишлаш ва қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказишда йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш ҳақидаги kadrovik.uz нинг саволига “ЯММТ” ИДАКни бошқариш дирекцияси  бўлим бошлиғи  Зарнигор Абдураҳмонова жавоб берди: 

 

– “Меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар рўйхатдан ўтказилаётганда йўл қўйилган хатолар унинг қаршисида турган “Таҳрирлаш” тугмаси ёрдамида тўғирланади. У нисбатан кўп учрайдиган хатоларни осонгина тузатиш имконини беради: хато кўрсатилган маълумотлар, грамматик хатолар ва бошқалар шулар жумласидан.

"Таҳрирлаш" тугмасини босганингиздан сўнг тўғри маълумотларни киритиш ва уларни сақлаш керак бўлган жадвал очилади.

Хатони "Таҳрирлаш" тугмаси ёрдамида тузатиб бўлмайдиган ҳолатлар мавжуд. Бу вазиятда сиз "Ўчириш" тугмасидан фойдаланишингиз мумкин (у "Таҳрирлаш" тугмаси устида жойлашган).

Масалан, кадрлар бўйича инспектор шартнома муддатини узайтириш тўғрисидаги қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказди. Кейинроқ эса раҳбарият бу фикридан қайтди ва аввал бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишни сўради. Бу ҳолатда рўйхатдан ўтказилган қўшимча келишувни ўчириб ташлаш ва бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидагисини рўйхатдан ўтказишга тўғри келади.

 

“Ўчириш” тугмаси қандай ишлайди.

“Ўчириш” тугмасининг функционали нисбатан инжиқ ва сизга катта ҳажмдаги қўшимча иш орттириши мумкин. Шунинг учун имкон қадар унга камроқ тегишга ҳаракат қилинг. Қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилгач, ҳаммаси тўғрилигига ишонч ҳосил қилганингиздан кейингина my.mehnat.uz сайтида бошқа  ҳаракатларни амалга оширишга киришинг. Яъни, етти марта ўлчаб, бир марта кесинг. Бу айниқса ходимни бошқа лавозимга (ишга) ўтказиш ҳақида қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унинг аввалги иш жойини ўчирмоқчи бўлсангиз ёки бошқа ходимни ишга олмоқчи бўлсангиз, долзарб.

 "Ўчириш” тугмаси босилганда рўпарасида турган қўшимча келишув ҳақидаги ёзув ўчади. Ёзувлар охирги ёзувдан тепага қараб  бирма-бир ўчирилиши керак.

Бошқа лавозимга ўтказиш ҳақидаги қўшимча келишув бундан мустасноБошқа лавозимга ўтказиш ҳақидаги қўшимча келишув ёзуви  ўчирилганда, ходим ўзи ишлаган олдинги лавозимлардан бирида акс эттирилади. Агар ушбу лавозимлардан бири вакант бўлиб турган бўлса. Бунда, ушбу лавозимгача бўлган барча ёзувлар автоматик равишда ўчирилади, улар орасида керакли бўлганини тиклаш керак.

Мисол кўриб чиқамиз.  my.mehnat.uz сайтида ходим билан меҳнат шартномаси ва унга қўшимча келишувлар қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтказилган:

  1. Ходимни бухгалтерия бўлимига мутахассис лавозимига қабул қилиш ҳақида шартнома;
  2. Меҳнат шартномаси муддатини узайтириш ҳақида қўшимча келишув;
  3. Иқтисодчи лавозимига ўтказиш бўйича қўшимча келишув;
  4. Меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида қўшимча келишув;
  5. Бухгалтер лавозимига ўтказиш тўғрисида қўшимча келишув.

Бухгалтер лавозимига ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишув (№5 рақамли ёзув) нотўғри рўйхатдан ўтказилгани аниқланди, уни ўчириш керак.

5-сонли ёзув рўпарасидаги “Ўчириш” тугмасини босганингизда, вазиятга қараб, учта сценарий бўлиши мумкин:

 

1. Агар иқтисодчи лавозими вакант бўлса

Фақат 5-ёзув ўчирилади, ходим иқтисодчи лавозимини эгаллаб турган бўлади.

Бу энг мақбул йўл, чунки кадрлар бўлими  ходими бошқа ёзувларни тиклаши шарт бўлмайди. Кейинги барча қўшимча келишувлар ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган тартибда рўйхатга олиниши давом эттирилиши мумкин.

2. Агар "иқтисодчи" нинг иш ўрни ўчирилган бўлса,  мутахассиснинг ўрни сақланган ва бўш бўлса

3, 4 ва 5 рақамдаги ёзувлар автоматик равишда ўчади ва ходим мутахассис лавозимида акс этади. Яъни 1 ва 2-сонли ёзувлари сақланиб қолади.

Бу ҳолатда кадрлар бўлими  ходими асл ҳужжатлар асосида 3 ва 4-рақамли ёзувларини қайта тиклаши керак. Шундан сўнггина меҳнат шартномасига барча кейинги қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиши  мумкин бўлади.

 

3. Агар "мутахассис" ва "иқтисодчи" иш ўринлари ўчирилган бўлса

Барча ёзувлар автоматик равишда ўчади, жумладан ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг рўйхатдан ўтганлиги ёзуви  ҳам.  

Бу вазиятда кадрлар бўлими ходими асл ҳужжатлар асосида 1, 2, 3, 4 рақамли ёзувларни тиклаши керак. Шундан кейингина ушбу меҳнат шартномасига кейинги қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади.

Эътибор беринг
"Ўчириш" тугмасини босишдан олдин, экранни тасвирга олишни ёки меҳнат шартномасига тузилган қўшимча келишувларларнинг барча ёзувларини чоп этишни тавсия қиламиз. Бу сизга ёзувларни тиклашда муҳим жиҳатни бой бермасликка ёрдам беради.

Шуни таъкидлаш керакки, "Ўчириш" тугмасидан фойдаланганда функцияларнинг техник хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўчирилган барча муҳим ёзувларни мажбурий тартибда тиклаш шарт. Бу ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасида иш стажини аниқ акс эттириш учун зарур".

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /ru/publish/doc/text177773_my_mehnat_uz_saytida_qushimcha_kelishuvni_ruyhatdan_utkazishda_hatolarni_tuzatish_tartibi