Вахта учун иш ҳақи
Корхона ходимларининг аксарияти Ўзбекистон вилоятларида вахта усулида ишлайди. Шу сабабли уларнинг кўпчилиги бўнак ва маош тўлаш кунида бош офисда бўлмайди. Натижада муаммоли вазиятлар ва низолар келиб чиқади. Ходим иш ҳақини олишни бошқа кишига топшириши мумкинми?
– Вахта усули қурилаётган объектлар корхонадан узоқ масофада жойлашган шароитда ишларни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш асосида ташкил қилишнинг шакли ҳисобланади .
МКнинг 163-м. мувофиқ, ходимларга иш ҳақи, одатда, улар ишлаётган жойда тўланади. Яъни иш берувчи ҳар бир ходимга меҳнат мажбуриятларини бажараётган жойда иш ҳақи тўланишини ташкиллаштириши керак. Бу ишнинг вахта усулидан фойдаланувчи ёки таркибий бўлинмалари олисда жойлашган корхоналар учун айни долзарб масала саналади.
Бевосита ишлар бажариладиган жойда иш ҳақи тўланишини таъминлашнинг имкони бўлмаса, ходим пулни олишни бошқа шахсга топшириши мумкин. Бунинг учун ишончнома – бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколатни расмийлаштириш лозим .
Ишончномани нотариусда ёки нотариал тасдиқламай – оддий ёзма шаклда расмийлаштириш мумкин. Намунага қаранг.
Иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга ишончнома ишонч берувчи ишлайдиган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкин .
- Вахта учун иш ҳақини тўлаш
- Вахта усулида кечки соатлардаги иш учун қандай ҳақ тўланади
- Сайёр хусусиятдаги ва вахта усулидаги иш учун устамаларни бир вақтнинг ўзида тўлаш мумкинми
- Вахта ишчиларига йўлдаги қатнов вақти учун пул тўлаш керакми
- Вахта ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос жиҳатлари