Бўш иш ўринлари ҳақида ҳисобот топшириш

preview

«Февраль ойининг бошида ташкилотда иккита бўш иш ўрни пайдо бўлди. Уларни маҳаллий меҳнат органига топшириладиган бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақидаги ҳисоботга киритишимиз керакми? Бу жойларга номзодларимиз бор, улар суҳбатдан ўтмоқда».

Саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– «Ташкилотда бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни меҳнат органларига тақдим этиш тартиби махсус Низом – АВ рўйхат рақами 858, 22.12.1999 й. билан белгиланган. 

Унинг 4-б. мувофиқ, иш берувчи бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборотни ҳар ойда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай тақдим этиши керак. Ушбу маълумотлар ҳар бир ҳисобот ойининг охиридаги ҳолатга кўра берилади.

Яъни 5 февралгача (5 февраль ҳам киради) январь ойининг охиридаги ҳолатга кўра ҳисобот топширасиз. Тегишинча, ташкилотда февраль ойининг бошида бўш иш ўринлари пайдо бўлган бўлса, улар 5 мартгача топширилиши керак бўлган кейинги ҳисоботга киритилади. Бу пайтгача номзодларингизни ушбу ўринларга расмийлаштиришга улгурмасангиз, албатта.

Бироқ, ташкилотда юзага келган бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборот my.mehnat.uz сайтида Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) автоматик равишда акс эттирилишини инобатга олинг. Бу иш берувчи Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидан номзодлар йўллашларини кутиши кераклигини англатмайди. Ташкилот бўш иш ўринларига номзодларни мустақил равишда излаш ва ишга қабул қилишга ҳақли. Шу сабабли ҳисоботда кўрсатилган бўш иш ўрнига номзодни йўлласалар, меҳнат органига бошқа шахсни ишга қабул қилганингизни маълум қилинг».

Эслатиб ўтамиз

Иш берувчилар меҳнат органига қуйидагиларни тақдим этишлари керак:

  • бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни – ҳар ойда;
  • ходимларни МК 102-м. 1-б. ва 7-б. асосан бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги ахборотни ишдан озод этишдан камида 2 ой олдин. Бунда кўрсатилган асосларга кўра қанча ходим ишдан озод этилиши аҳамиятга эга эмас.

Бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ва ходимларни бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги ахборотни мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахслар мажбурий тартибда берадилар. Кичик тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно. Улар ҳисоботни ихтиёрий равишда топширадилар».


Ишга қабул қилиш - Ўзбекистонда ишга қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашиш ҳақида ҳамма нарса ишга қабул қилиш, ўзбекистонда ишга қабул қилиш, ишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистонда ишга ёллаш қандай ишлайди? Бу йерда сиз Ўзбекистон Республикасида ишга қабул қилиш тартиби ҳақида мақолалар билан танишасиз. Ўзбекистонда меҳнат шартномаларини тузиш ва ишга қабул қилиш қоидалари ҳақида ҳамма нарса kadrovik.uz сайтида /ru/publish/doc/text178337_bush_ish_urinlari_haqida_hisobot_topshirish