Бетоб ходимни тарафлар келишувига кўра ишдан бўшатиш
Ходим ва иш берувчи МК 97-м. 1-б. (тарафларнинг келишуви) бўйича 14 февралдан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида келишув туздилар. Бироқ, 10 февралда ходим касал бўлиб қолиб, «касаллик варақаси» очтирди. Иш берувчи уни 14 февралда ишдан бўшатишга ҳақлими? Бу ҳолда касаллик варақасига қандай ҳақ тўланади?
– Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини, ҳатто у «касаллик варақаси» очилган давр, яъни – 14 февралга тўғри келса ҳам, тарафларнинг келишувида қайд этилган санада бекор қилинг. МК 100-м. 3-қ. белгиланган ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ва таътилларда бўлган даврларида у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга тақиқ фақат иш берувчининг ташаббуси билан, яъни МК 100-м. 2-қ. санаб ўтилган асосларга кўра ишдан бўшатиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлиқ ҳажмда, шу жумладан ишдан бўшатишдан кейин касал бўлган даврда тўланг .
- Пенсионерни иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатиш мумкинми
- Ишдан бўшатиш масаласи кўрилаётган касаба уюшмаси йиғилишида ходимнинг иштироки
- Тиббий кўрик натижаларига кўра ходим аввалги ишини давом эттиролмаса
- Тарафлар келишувига кўра ишдан бўшатиш
- «Ўзини ғайриоддий тутадиган» ходимни ишдан бўшатиш мумкинми